Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бранко Иванкович: «Насаф» бугун бизга ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади»

“Насаф” – “Персеполис” учрашуви якунига етгач, ўйин якунларига бағишланган  матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович иштирок этди.

- Ассалому алайкум, бугун жуда чиройли ўйин бўлди. “Ўйинда қўлга киритилган натижадан мамнунман. Биз ушбу ўйиндан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйдик. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиз эди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, жуда шиддатли футбол учрашувига гувоҳ бўлдик. “Насаф” кейинги босқичга чиқа олмади. Бугун гол кирита олмаган бўлсада, жуда ажойиб ўйин кўрсата олди.

Шу ўринда мезбонларга, бизга кўрсатган эҳтироми ва яратиб берган шароитлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман

Биз чемпионлар лигасининг энг қийин гуруҳидан жой олганмиз. Шуни таъкидлаш керакки, бугун биз Осиёнинг исталган жамоасига қарши сифатли ўйин намойиш эта олишимизни кўрсата олдик.

Бугунги ўйиндан кейин жамоамизда ишонч пайдо бўлди. Кейинги ўйинда ҳам “Ал Садд”ни мағлуб этган холда гуруҳда биринчи ўринни олиш ва босқичма- босқич ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Бугун “Насаф” жуда ҳам юқори кайфиятда ўйнади, 90 дақиқа давомида гол уришга ҳаракат қилди ва жамоамизга ўз ўйинини намойиш қилишга имкон бермади. “Насаф”га Драган Чераннинг жароҳати халал берди, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Таркибида иқтидорли ёшлар кўп.

“Насаф”даги 20 ва 10-рақамдаги футболчилар менга ёқди. 6 ва 7-рақамдаги футболчиларда ҳам маҳорат юқори. Шунингдек Лукич ўнг қанотдан кўп ҳужумлар орқали бизга “бош оғриқ” бўлди. Таъкидлайман, “Насаф" бугун биринчи ўйиндан буткул бошқача рақобат кўрсатди. Илк ўйинимизда мамлакатиингизда  чемпионат бошланмагани “Насаф”га панд берган эди.

Киритилди: 02.04.2018 23:44. Ўқилди: 3012 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.