Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига: “Навбаҳор” - “Насаф”. Превью

5-7 апрел кунлари мамлакатимиз миллий чемпионати, Суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилади. Бу турда "Насаф" сафарда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан баҳс юритади.

Мазкур жамоалар чемпионатимиздаги ўзаро 43-учрашувида майдонга тушишади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 5-тур

“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши)

07.04.2018. “Марказий" стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)

Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент).

Назоратчи:  Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

 

 

 

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

 

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Жамоамиз ўтган йилги чемпионатда “Навбаҳор”ни ўз майдонида 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Намангандаги учрашувда эса кичик 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги ўзаро 43-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 42 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 11та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 60-75 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 42 очкони, “Насаф” эса 75 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби,  Наманганда ва Қаршида ҳам қайд этилган.

 

Наманганда бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Мазкур жамоалар бунгача Наманганда 21 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 22-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 9тасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. 4тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 8 учрашувда муроса кўчаси танланган. Намангандаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 66та тўп киритилган. Тўплар нисбати 42-24 “Навбаҳор" фойдасига.

“Насаф” Намангандан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтган. Намангандаги ўтган йилги ўзаро учрашувда “Навбаҳор” кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. 2001 йили Наманганда бўлган ўзаро учрашувда дарвозаларга энг кўп,  саккизта тўп киритилган. Бу учрашувда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.  

Намангандаги сўнгги беш учрашув натижаси

25.11.2017. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:0

11.06.2016. “Навбаҳор” - “Насаф”  2:2

10.05.2015. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:1

06.04.2014. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:0

30.03.2013. “Наавбаҳор” - “Насаф” 1:2

 

Жамоалар бу йилги чемпионатда қандай иштирок этишмоқда?

“Навбаҳор” жамоаси ўтган тўрт учрашувнинг 2тасида ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва яна бир учрашувда мағлубиятга учраган. Тўплаган очколари сони 7тага тенг. Ҳозирча турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этган. Рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 2та тўп олиб чиқишган.

“Насаф” жамоамиз ўтказилган тўрт учрашувнинг 2тасида ғалаба ва яна 2 учрашувда дуранг қайд этган. 8 очко билан жадвалнинг 3-поғонасида бормоқда. Футболчиларимиз рақиблари дарвозасини 6 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозасидан эса 3та тўп олиб чиқишган.

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги 5-тур учрашуви, 6 апрел жума куни Уйчи марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

Киритилди: 05.04.2018 15:10. Ўқилди: 3706 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.