Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун футбол. “Навбаҳор” - “Насаф”

Бугун “Насаф” Наманганда мамлакатимиз миллий чемпионати, Суперлиганинг 5-тур учрашувини “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур жамоалар чемпионатда ўзаро, 43-марта куч синашади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 5-тур
“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши)

07.04.2018. “Марказий" стадион. 20:00да
Бош ҳакам: Владислав Сейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент) Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Бунгача бўлиб ўтган ўзаро 42 учрашувнинг 22тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. 11та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 60-75 “Насаф” фойдасига.

Мазкур жамоалар бугунгача Наманганда 21 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 22-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 9тасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. 4тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 8 учрашувда муроса кўчаси танланган. Намангандаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 66та тўп киритилган. Тўплар нисбати 42-24 “Навбаҳор” фойдасига.

“Насаф” Намангандан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтган. Намангандаги ўтган йилги ўзаро учрашувда “Навбаҳор” кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. 2001 йили Наманганда бўлган ўзаро учрашувда дарвозаларга энг кўп, саккизта тўп киритилган. Бу учрашувда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.

Намангандаги сўнгги беш учрашув натижаси

25.11.2017. “Навбаҳор” - “Насаф” 1:0

11.06.2016. “Навбаҳор” - “Насаф” 2:2

10.05.2015. “Навбаҳор” - “Насаф” 1:1

06.04.2014. “Навбаҳор” - “Насаф” 1:0

30.03.2013. “Наавбаҳор” - “Насаф” 1:2

Бугунги учрашув кўпчиликда жуда катта қизиқиш ўйғотмоқда. Бунга сабаблар ҳам етарли. “Навбаҳор” ўз майдонида амалдаги чемпионнни мағлуб этган бўлса, “Насаф”нинг тажовузкор ва тезкор ҳужумларга бой ўйинлари, мамлакатимизнинг аксарият футбол ишқибозларини ўзига ром этиб келади.

Бугун жорий чемпионатимиздаги энг қизиқарли учрашувлардан бири бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Чунки, ҳар иккала жамоа буни маромига етказишга қурби етадиган жамоалардир.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун соат 20:00да Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” марказий стадионида бошланади.

Киритилди: 07.04.2018 08:35. Ўқилди: 2468 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.