Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Дуранг ҳақли бўлди»

“Навбаҳор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа дарвозабони Санжар Қувватовлар ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун учрашув курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам тўп, майдон ва ғалаба учун курашишди. Айнан шу сабабли ўйин сифат борасида мазмунсизроқ чиққан бўлиши мумкин. Ўйлашимча баҳс дурангга мос бўлди.

Бу ҳол ғалабани ҳеч бир жамоа томонда бўлишига имкон бермади. Дуранг ҳақли тарзда қайд этилди деб айтган бўлардим. “Навбаҳор” ва “Насаф” каби жамоалар ҳеч қачон дуранг натижадан қониқиш ҳосил қилмайди.

Олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоалар ҳеч қачон дуранг кузатилганида, бундан қаноат ҳосил қилмайди. Шундай экан натижадан қониқмадим. Баҳсда икки жамоа ҳам ғалабага эришиши мумкин эди.

Масалан, “Навбаҳор” жамоасининг ҳужумлари чоғида тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. Ўз навбатида жамоамиз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қила олмадик. Сўнгги учрашувларда кўплаб вазиятларга эга бўлсакда, имкониятлардан самарали фойдалана олмаяпмиз.

Ғалаба қозониш учун эса вазиятларни голга айлантириш талаб этилади. Гол ура олмаётганлигимиз бизнинг камчилигимиз саналади. Ҳимояда бехато тўп сураётган бўлсакда, ҳужумда совуққонлик билан ҳаракат қилишимиз лозим.

Черан маълум вақт давомида жароҳатини даволашга мажбур бўлди. Айни пайтда унда ўйин амалиёти камроқ. Бугун уни “Навбаҳор” мухлисларининг босимига дош бера олиши учун майдонга туширгандик.

Иккинчидан наманганликлар стандарт вазиятлар жуда хавфли рақиб саналади. Шунинг учун иккинчи қаватда яхшироқ ўйнаш мақсадида Драганни таркибга киритгандик.

Санжар Қувватов: - Ўйин жуда қийин бўлди. Бугун ғалаба қозонишимиз ёки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Бош мураббий айтганларидек, ўйин сифат борасида у қадар яхши ўтмади.

Майдонда ҳар икки жамоа кескин курашга киришди. Мухлислар ҳам жамоаларни яхши қўллаб-қувватлашди.

Фурсатдан фойдаланиб, Қаршидан келиб бизга далба бўлган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Киритилди: 08.04.2018 00:27. Ўқилди: 2890 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.