Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф»: «Марказий»да бугун марказий учрашув

Бугун Суперлига 6-турининг марказий учрашуви “Марказий” стадионида бўлади. Унда “Насаф” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 6-тур

“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)

11.04.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро)

Захира ҳаками:  Тўрабек Суюнов (Гулистон)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров

Мазкур жамоалар бугун миллий чемпионатимиздаги ўзаро 27-учрашувини ўтказишади. Бўлиб ўтган 26 учрашувнинг 13 тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 5 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қолган 8 учрашувда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича  устунлик “Насаф” томонида 37-27.

Қаршида бу жамоалар шу пайтгача 13 марта ўзаро куч синашганлар. Бу учрашувларнинг 9тасида “Насаф” ғалаба қозонган, 3 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 1 учрашувда дурангга имзо чекилган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 41та тўп киритилган, тўплар нисбати - 26-15ни ташкил этмоқда. Демак, тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида.

“Насаф” ўтган йилги чемпионатда “Локомотив”ни Қаршида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувдаги икки голга ҳам ҳужумчи Драган Черан муаллифлик қилган. “Локомотив” жамоаси эса сўнгги бор, 2016 йили Қаршидаги учрашувда 2:1 ҳисобида “Насаф”дан устун келган.

 “Насаф”нинг бу учрашувда ғалаба қозониши учун яхшигина имконияти бор. Чунки “аждарлар” ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепишади. Албатта клуб мухлисларининг жонбозлиги ва қўллаб-қувватлаши ҳам жуда зарур. Биз мухлисларига ишонамиз. Мухлислари бу учрашувда ҳар қачонгидан фаол бўлишади. Улар ўзларининг 12-ўйинчи ролини қойилмақом ижро этишади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун 11 апрел чоршанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади. Учрашув бошланишидан аввал стадионда концерт дастури ҳам намойиш этилади.

Барча футбол ишқибозларини марказий учрашувга чорлаб қоламиз.

Киритилди: 11.04.2018 08:53. Ўқилди: 2975 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.