Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью: «Бухоро» – «Насаф»

Иккинчи даврани муваффақият билан бошлаган “Насаф” олий 13-тур учрашувини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув 26 май шанба куни “Бухоро” аренада соат 19:20да бошланади.

Pepsi Суперлига, 13-тур

“БУХОРО” – “НАСАФ”

26.05.2018. “Бухоро” арена. 19:20да

Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)

Захира ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

Комиссар: Роман Черников.

Маълумот учун, Виктор Серазитдинов мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги, Қаршида бўлган учрашувини ҳам бошқарган эди. Унда қаршиликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 41 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 22 тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф”томонида 72-39. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган. Бу ҳисоблар Бухорода қайд этилган.

Қаршида бўлиб ўтган бу йилги илк ўзаро учрашувда, “аждарлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бухородаги учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Бухорода 20 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 10 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 58та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Бухоро” томонида 30-28.

Ўтган йилги Бухорода ўтган ўзаро учрашувда мезбонлар кичик, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

12.08.2017. “Бухоро” – “Насаф” 1:0

24.04.2016. “Бухоро” – “Насаф” 0:2

12.04.2015. “Бухоро” – “Насаф” 0:2

15.08.2014. “Бухоро” – “Насаф” 0:2

29.10.2013. “Бухоро” – “Насаф” 1:5

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Бухоро” жамоаси ҳозиргача  12 учрашув ўтказган ва бу учрашувлар орқали 21 очко тўплаган.  Улар айни пайтда турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб туришибди. “Насаф” ҳам жорий чемпионатда 12 учрашув ўтказди. Тўплаган очколари сони 17та ва турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. “Насаф” ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси эса, 1:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва “аждарлар” рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда “Насаф”да тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган футболчимиз Славко Лукич бўлиб турибди. У биринчи давранинг  2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда, “Насаф”нинг учрашувдаги учинчи голини киритган эди.

Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 25 май жума куни Бухоро шаҳридаги клуб  қароргоҳи  майдонида  бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Бўлажак учрашувга “Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ён қўшнилар бўлмиш иккала жамоа мухлислар клуби анча йиллардан буён дўстона алоқа қилиб келишади. Ашаддий мухлисларимиз ўйин куни “аждарлар”ни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштирганлар.

Учрашувга марҳамат қилинг!

Киритилди: 23.05.2018 13:26. Ўқилди: 2901 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.