Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью: «Насаф» – «Навбаҳор»

Танаффусдан сўнг миллий чемпионати ҳам давом этади. 8-9 июл кунлари Pepsi Суперлигасининг 16-тур учрашувларига старт берилади. Бу турда қаршиликлар ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоалар чемпионатидаги ўзаро, 44-учрашувида майдонга тушишади.

Pepsi Суперлига, 16-тур

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР”

08.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи – Артем Арутюнов (Тошкент).

Комиссар – Бахтиёр Намозов.

Маълумот учун. Ахрол Рисқуллаев биринчи марта жамоа иштирокидаги чемпионатга доир учрашувни бошқаради. Бунгача Рисқуллаев бир марта жамоа иштирокидаги кубок баҳсини бошқарган холос.

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Жамоа жорий чемпионатда дастлабки ўзаро учрашувни “Навбаҳор” майдонида ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги ўзаро 44-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 43 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 11та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 10та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 75-60 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” эса 76 очкони,  “Навбаҳор” эса 43 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби,  Наманганда ва Қаршида ҳам қайд этилган.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида 21 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 22-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 18тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Насаф” жамоаси футболчилари “Навбҳор” дарвозасини 51марта ишғол қилишган. Наманганлик футболчилар эса 18 марта гол уришга муваффақ бўлишган. Қаршида қайд этилган энг йирик ҳисоблар 5:0 (2013 йили), 5:1 (2015 йили) ва 6:0 (2016 йил) кўринишида.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган.  Ўтган йилги, 15-тур доирасидаги 25 июн куни Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамоа 4:0 ҳисобида зафар қучган.

Қаршида ўтказилган сўнгги беш учрашув натижаси

2013 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:0

2014 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2015 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:1

2016 йил. “Насаф” – “Навбаҳор”  6:0

2017 йил. “Насаф” – “Навбаҳор”  4:0

Жамоанинг ушбу учрашуви миллий чемпионатдаги 633-учрашуви бўлади. Жорий чемпионатдаги 7-уй учрашуви ҳисобланади. “Насаф” ҳозирча уй учрашувларига нисбатан сафарда кўпроқ учрашув ўтказган.

Жамоалар бу йилги чемпионатда қандай иштирок этишмоқда?

“Насаф” жамоа ўтказилган 14 учрашувнинг 4тасида ғалаба, 6 учрашувда дуранг ва яна 4 учрашувда мағлубиятга учраган. 18 очко билан жадвалнинг 7-поғонасида бормоқда. Футболчилари рақиблари дарвозасини 16 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозасидан эса 14та тўп олиб чиқишган.

“Навбаҳор” жамоаси ўтган 14 учрашувнинг 8тасида ғалаба, 3 учрашувда дуранг ва яна 3 учрашувда мағлубиятга учраган. Тўплаган очколари сони 27тага тенг. Ҳозирча турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этган. Рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 8та тўп олиб чиқишган.

Ўйинлар анонси

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги 16-тур учрашуви, 7 июл шанба куни Спутник қўрғонидаги ёшлари қароргоҳи майдонида соат 18:30да бошланади.

Барча клуб ишқибозларини ушбу ўйинларга чорлаб қола. Жамоага ҳар қачонгидан бу сафар мухлисларнинг далдаси зарур. Биз жамоага ишона. “Аждарлар” ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепиб, уларни хурсанд қилади деган, умидда.

“Марказий”га марҳамат!

Киритилди: 05.07.2018 20:03. Ўқилди: 3592 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.