Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив” бизга қараганда кучли жамоа эканлиги барчага аён эди"

Суперлиганинг 17-тур доирасидаги “Локомотив” – “Насаф” (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

– «Локомотив» бизга нисбатан анчагина кучли жамоа эканлигини билардик, бу барчага аён эди. Шундай рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Буни қисман уддаладик деб ўйлайман, аммо футболчилардаги маҳорат ўз сўзини айтди. Марат Бикмаев Ўзбекистондаги энг яхши ва энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири эканлигини исботлади.

Хамробеков? Учта марказий ҳимоячи тактикасида ўйнаганимизда у ҳар доим орқа чизиқда ўйнади. «Навбаҳор» билан ўйинда у жамоанинг етакчиси бўлганди. «Локомотив» ҳужумчилари тезкорлигини билардик. Шу боисдан Одил Хамробеков, Ғолиб Ғайбуллаев ва Умарбек Эшмуродовни марказда ўйнатдик. Мақсуд жуда тажрибали, бироқ тезликда ҳужумчига ютқазади. Айта оламан, бу уч футболчининг бугунги биргаликдаги ўйини бизни қониқтирмади. Ҳужумлар асосан марказдан ўтказиб юборилди. «Навбаҳор» билан баҳсда Акмал Мозговой ҳам яхши ўйнаганди. Ўйинда катта тажриба олиши учун ёшлардан ҳам фойдаландик. Акмал ҳам марказда ёмон ўйин кўрсатмади. Учрашув унга катта фойда берди деб ўйлайман.

Раҳбарият билан бир-биримизни тушунамиз. Бир раҳбар билан мураббийликда бирга ишлаганмиз, бири билан эса академияда. Шу боисдан улар билан тил топишиш қийин бўлмайди.

Терманинг янги бош мураббийи? Бу саволга жавоб бермаслигим ҳам мумкин. Бироқ қисман ҳам бўлса ҳам гапираман. ЎФАдагилар бизга муносиб мураббий излаш билан банд бўлишса керак. Умид қиламанки, улар шундай мутахассисни топишади ва бундан барча мухлислар хурсанд бўлади.

Ўйин биз режалаштиргандек ўтди. “Насаф” футболчилари тартибли ўйнашга ҳаракат қилишди. Бироқ Бикмаевнинг бир ўзи ҳужумда етакчи эканлигини кўрсата олди, рақиб ҳимояда анчагина тартибли эканлигини исботлашди. Рақиблар ўз ишларини бажаришди ва голлар ура олишди. Бугуншундай кучли клуб, амалдаги чемпионга қарши муносиб ўйин намойиш қилдик.

Жадвалнинг юқорисига кўтарилиш қийин бўлади. Бироқ бизнинг футболчиларда бунга етарлича потенциал бор ва бунга эриша олишимизга ишонамиз.

Шароф Муҳитдинов: «Ўйин қийин ўтди. Буни билардик. Ўйиндан олдин мураббийимиз режа қилган тактика асосида ўйин кўрсатишга интилдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Шу ергача етиб келган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман».

Киритилди: 19.07.2018 00:29. Ўқилди: 2678 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.