Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Фёдоров: “Ғалабага лойиқ эдик”

 Суперлигасининг 17-тури доирасидаги “Локомотив” – “Насаф” (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “темирйўлчилар” бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров иштирок этди.

“Жамоадан, футболчилардан миннатдорман. Йигитлар ўйин олдидан режалаштирилган барча вазифаларни аъло даражада бажаришди. Улар рақибни тўғри ўрганиб чиқиб, ўзларига керакли маълумотларни олганига ишонч ҳосил қилдим. Бугун яхши ўйин кўрсатдик ва ғолибликни қўлга киритдик. Бунга лойиқ эдик. Барча футболчилар, “Насаф” аъзолари ҳам юқори ҳажмли ишни бажаришди. Икки томон қаттиқ курашди. Умуман олганда юқори савияли, мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Танаффусда кийиниш хонасида йигитларга айрим кўрсатмалар бердим ва футболчилар иккинчи бўлимда шунга яраша ўйин кўрсата олишди. Трибунада футбол ўйнаш осон кўринади. Кўпчилик “Локомотив” кучли эмас, ярим куч билан ўйнамоқда дейиши мумкин. Аммо статистикада йигитларнинг натижалари, қандай тезликда югургани, баҳс давомида қанча масофани босиб ўтганини кўрсангиз, бундай демасдингиз. Голлар уриш учун етарлича хавфли вазиятларга эга бўлдик. Бу ёмон эмас. Кўплаб баҳсларда рақиблардан устунлигимизни ҳам кўрсата оляпмиз.

Мақсад? “Локомотив” ҳар доим юқори ўринлар учун курашади. Раҳбарият ҳар йили қўйиладиган вазифани кучайтириб боради. Айни дамда вазифаларни ўйиндан ўйинга юқорилаштиряпмиз. Асосий вазифамиз кучли олтиликдаги ўринни сақлаб қолиб, кейинчалик юқори ўринлар учун курашиш.

Киритилди: 19.07.2018 00:31. Ўқилди: 2853 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

16.02.2026. Элит ОЧЛ. 8-тур.
21:00
Шаржа
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.