Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. “Насаф” - “Қўқон-1912”. Превью

Суперлиганинг 18-тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 23 июл душанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 21:00да бошланади.

Суперлига. 18-тур

“НАСАФ” - “ҚЎҚОН-1912”

23.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий)

Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Комиссар: Роман Черников.


Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 17 марта туқнаш келишган. Шундан 12та учрашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоалар ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида дуранг натижа қайд этиишган. Бу дуранг шу йили Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилган эди.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида 35-19.

 

Қаршида ўтган ўзаро учрашувларга оид

 

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, қизиқарли фактларга дуч келамиз. Бу жамоалар шу пайтгача Қаршида жами 8 марта ўзаро куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг барчасида мезбонлар ғалабага эришган. Бўлиб ўтган 8 учрашувнинг фақат биттасида қаршиликлар битта гол уришган, қолган учрашувларда эса учтадан кам гол уришмаган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 30та гол киритилган. Тўплар нисбати 25-5ни ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳрининг жамоаси 2002 йилдан ҳозирги номи билан, миллий чемпионатимизда иштирок этмоқда. Бунгача жамоанинг номи “Темирйўлчи” бўлган.

Қаршида бўлиб ўтган барча учрашувлар:

06.08.2017. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0

15.04.2016. “Насаф” – “Қўқон-1912” 1:0
02.04.2015. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0
18.06.2003. “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:0
24.08.2002. “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:1
19.04.2000. “Насаф» - “Темирйўлчи” 3:1
11.09.1999. “Насаф» - “Темирйўлчи” 3:2

02.10.1998. “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:1


Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

 

"Насаф"нинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса "Насаф" дарвозасига битта тўп йўллаган.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 18-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув, “Насаф”нинг олий лигадаги 636- учрашуви ҳисобланади.

 

Ушбу учрашув қандай ёритилади?

Бўлажак учрашувни одатдагидек "Насаф"нинг расмий сайти орқали тўлиқ онлайн матнли трансляция қилинади. Бундан ташқари клубнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий каналлари орқали ҳам учрашувга оид маълумотлар бериб борилади. Шунингдек учрашув mycujoo.com сайти орқали ходимларимиз томонидан онлайн видеотрансляция қилинади. Учрашув Спорт телеканали орқали ҳам тўғридан-тўғри намойиш қилиниши режалаштирилган.

 


"Насаф" келаётган душанба куни барча футбол ишқибозларини “Марказий”га стадионига чорлаб қолади.

 

“Насаф” – “Қўқон-1912” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ҳар доимгидек Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув 22 июль якшанба куни соат 18:30да бошланади.

 

Киритилди: 21.07.2018 10:08. Ўқилди: 2492 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.