Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: Агар тақвим ўзгармаса сўнгги 3 турдаги ўйинларимизни қолдиришни сўраймиз

Рўзиқул Бердиев: Агар тақвим ўзгармаса сўнгги 3 турдаги ўйинларимизни қолдиришни сўраймиз

Хабарингиз бор, жорий йилнинг август ойида Жакартада навбатдаги Осиё ўйинларига старт берилади. Ушбу мусобақанинг футбол спорт тури бўйича мамлакатимиз шарафини Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчиларимиз ҳимоя қилишади. Бугун олимпия терма жамоамизнинг навбатдаги йиғин учун кенгайтирилган таркибда «Насаф»дан 9 нафар футболчи чақирилган, шулардан 4таси (Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Одил Ҳамробеков ва Бобир Абдихолиқов) терма жамоа билан Жакартага жўнаб кетишади.

Ушбу футболчилар «аждарлар»нинг бугунги кундаги етакчи футболчилари ҳисобланишади. Хўш, агар улар терма жамоа билан Индонезияга кетса «Насаф» Суперлиганинг сўнги 3 та турида нима қилади? Бу саволга жавоб олиш мақсадида жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғландик:

-Албатта, бу футболчилар асосий таркиб ўйинчиларимиз саналишади, уларсиз жамоага чинакамига қийин бўлади. 
Воқеалар ривожи қандай тус олишини вақт кўрсатади, агар ПФЛ ўйинлари Осиё тур ўйинлари бошлангунига қадар ёки тугагач ўтказса, бу яхши, аммо иккита мусобақа ҳам параллел равишда олиб борилса, «Насаф» анча қийналади, шу сабабдан раҳбарият билан келишган ҳолда, ўз ҳуқуқларимиздан фойдаланиб, ўйинларни қолдиришни сўраб расмий хат билан ПФЛга мурожаат қиламиз, -дейди Рўзиқул Саъдуллаевич SPORTS.uz мухбири билан бўлган суҳбатда.

 

 

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 26.07.2018 12:18. Ўқилди: 6249 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Бунёдкор 25 26
14 Қўқон-1912 26 24
15 Хоразм 26 23
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 3 9
2 Кувайт СК 3 6
3 Насаф 3 1
4 Холидия 3 1

Сўнгги учрашув

31.10.2026. Суперлига. 26-тур.
17:00
Сурхон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. Суперлига.
16:00
Бухоро
—
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик