Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Қўқон-1912» - «Насаф». Превью

Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи босқичи 23-тур учрашувларига 13 сентябрдан старт берилади. Бу турда “Насаф”  “Қўқон-1912” жамоаси билан сафарда баҳс юритади.

Учрашув 13 сентябр пайшанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Суперлигаси-2018. 23-тур

“ҚЎҚОН-1912“ – “НАСАФ”

13.09.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Захира ҳаками: Даврон Акмалов

Назоратчи: Радик Серазиддинов

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 18 марта туқнаш келишган. Шундан 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган. Фақат  бир учрашувда жамолар муросага келишган. Бу дуранг шу йили Қўқонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда қайд этилган эди.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 19-36.

Қўқондаги ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қўқонда 9 учрашувда баҳс юритишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4тасида “Қўқон-1912” жамоаси ва яна 4тасида жамоамиз ғалабага эришган. Мазкур жамоалар ўртасидаги ягона 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа шу йили Қўқонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда қайд этилган. Қўқонда бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга жами 24та гол киритилган. Тўплар нисбати 14-10ни ташкил этмоқда. Устунлик “Қўқон-1912” жамоасида.

Қўқондаги сўнгги беш учрашув натижаси

24.04.2018. “Қўқон-1912” – “Насаф” 0:0

04.03.2017. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2

26.08.2016. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2

16.08.2015. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3

18.08.2003. “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0
Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

Жамоамизнинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 19-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув, “Насаф”нинг олий лигадаги 641- учрашуви ҳисобланади.

“Қўқон-1912” - “Насаф” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ҳам Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув 12 сентябр чоршанба куни соат 16:00да бошланади.

Учрашувларга марҳамат қилинг!

Киритилди: 10.09.2018 16:39. Ўқилди: 2470 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.