Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. Превью: «Нефтчи»– «Насаф»

“Насаф” Pepsi Суперлигасининг навбатдаги 23-тур учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 44-учрашувида майдонга тушишади. Учрашув 22 сентябр  шанба куни “Истиқлол” стадионида соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлигаси-2018. 24-тур

“НЕФТЧИ“ – “НАСАФ”

22.09.2018. “Истиқлол” стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Жасур Мухторов

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов, Ришот Ниғмонов

Захира ҳаками: Ғанишер Жўраев

Назоратчи: Сардор Нажафалиев

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 43 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 15тасида “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. “Насаф” эса 18 учрашувда ғалаба қозонган. Қолган ўзаро 9 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида – 49-60.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. “Насаф” устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши ўн бир марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг тўққизтасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Фарғонадаги ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг Фарғонадаги илк учрашуви 1997 йил 13 ноябр куни бўлиб ўтган. Шу пайтгача жамоалар Фарғонада 22 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 9тасида “Нефтчи” жамоаси ғалабага эришган. 4 учрашувда “Насаф” зафар қучган. Қолган 9 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. Фарғонадаги 22 учрашувда дарвозаларга жами 49та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик 29-20 “Нефтчи” томонида.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув

01.03.2018.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:0

13.10.2017.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:3

21.06.2016.  “Нефтчи” – “Насаф” 2:2

23.05.2015.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

27.08.2014.  “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

Жамоаларга оид яна фактлар

“Нефтчи” жамоаси ўйинчиларига шу пайтгача 54та сариқ карточка кўрсатилган. “Насаф” ўйинчилари эса 28та сариқ карточка ва 2та қизил карточка олишган. Ғолиб Ғайбуллаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун, бу учрашувда ёрдам бера олмайди. “Насаф” футболчилари жорий мавсумда рақиблари дарвозасига жами 22та тўп киритишган, бу 10 нафар футболчилар томонидан амалга оширилди. “Насаф” тўпурари ҳозирча Бобир Абдухолиқов бўлиб турибди, у шу пайтгача 6та гол киритган. “Нефтчи” жамоаси футболчилари бу мавсумда ҳозирча 13та тўп киритган. Бу 11 нафар футболчи томонидан амалга оширилди. Жамоа тўпурари ҳозирча Шерзод Ҳакимов саналади. У рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилган.a

Киритилди: 21.09.2018 22:25. Ўқилди: 3029 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.