Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. “Насаф” - “Қўқон-1912”. Превью

“Насаф” Суперлиганинг иккинчи босқич, иккинчи даврасининг илк 28-тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 1 ноябр пайшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 19 марта туқнаш келишган. Шундан 13 учрашувда ""Насаф ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Ўзаро учрашувларнинг иккитасида дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида 37-20. Бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф" 41 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” жамоаси эса 14 очкога эга бўлган.

 

Қаршида ўтган ўзаро учрашувларга оид

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, қизиқарли фактларга дуч келамиз. Бу жамоалар шу пайтгача Қаршида жами 9 марта ўзаро куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг барчасида "Насаф" ғалабага эришган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 31та гол киритилган. Тўплар нисбати 26:5ни ташкил этмоқда.

Қаршида бўлиб ўтган барча учрашувлар:

23.07.2018. “Насаф” – “Қўқон-1912” 1:0

06.08.2017. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0

15.04.2016. “Насаф” – “Қўқон-1912” 1:0
02.04.2015. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0
18.06.2003. “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:0
24.08.2002. “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:1
19.04.2000. “Насаф» - “Темирйўлчи” 3:1
11.09.1999. “Насаф» - “Темирйўлчи” 3:2

02.10.1998. “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:1


Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

"Насаф"нинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида "Насаф"нинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 20-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув, “Насаф”нинг олий лигадаги 646- учрашуви ҳисобланади. Яна бир қизиқарли факт шундан иборатки, айни пайтда “Қўқон-1912” жамоасининг устози Нуъмон Ҳасанов вақтида “аждарлар” шарафини ҳимоя қилган.

“Насаф” уч учрашувки ғалаба қозонмоқда.

“Насаф” – “Қўқон-1912” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ҳар доимгидек Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув эртага 31 октябр чоршанба куни соат 15:00да бошланади.

Азиз мухлисларни стадионларимизда кутиб қоламиз!

Киритилди: 30.10.2018 09:46. Ўқилди: 2668 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.