Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Одил Ҳамробеков: Эътиборга арзигулик футболчи

Осиё футбол конфедерациясининг расмий сайти www.the-afc.com Осиё Кубоги олдидан иштирокчи терма жамоалар таркибида порлаши кутилаётган футболчилар ҳақида туркум мақолалар эълон қилиб бормоқда. Бу сафар ОФК сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековга эътибор қаратди. Қуйида эътиборингизга ОФК сайтида эълон қилинган мақоланинг таржимасини ҳавола қиламиз:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг 7-Осиё Кубоги ҳисобланган БААда бўлиб ўтадиган мусобақада бир қатор футболчилар қатори Одил Ҳамробековга ҳам катта умид боғламоқда. 

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўтказилган барча Осиё Кубоги мусобақаларида иштирок этган. Уч марта чорак финал ва бир марта (2011 йилда) ярим финалга қадар етиб борган. Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги финалига йўл олмоқчи. 

МТЖдаги дебют 

Одил Ҳамробеков 2017 йил миллий терма жамоа таркибида БААга қарши ўйинда дебют қилган бўлиб, шу пайтга қадар "Оқ бўрилар" таркибида 9та ўйинда майдонга тушган.

Ярим ҳимоячи шу йил январда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганди. 

Ўйин услуби

22 ёшли Одил Ҳамробеков майдонни яхши кўра олади, рақиблари ўйинини аъло даражада ўқийди. У ярим ҳимоя, таянч ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғида ўйнай олади. 

Ишончли тарзда ҳимоялана олиш унинг ягона ютуғи эмас. Ҳамробеков ҳужумларга ҳам фаол қўшилади, ўйин темпини назорат қилиши мумкин. Керак пайтларда совуққонлик билан ҳаракат қила олади. 

Одил Ҳамробеков

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Туғилган санаси: 13.02.1996

Позиция: Ярим ҳимоячи

Ҳозирги клуби: "Насаф" (Ўзбекистон)

Аввалги клуби: Йўқ
 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги ўйинлари тақвими:

Ўзбекистон - Уммон

"Шаржа" стадиони, Шаржа

Ўйин санаси: 9 январь, 18:30

 

Ўзбекистон - Туркманистон

"Ар-Рашид" стадиони, Дубай

Ўйин санаси: 13 январь, 21:00

 

Ўзбекистон - Япония

"Шайх Халифа" стадиони, Ал-Айн

Ўйин санаси: 17 январь, 18:30 

Киритилди: 17.12.2018 18:59. Ўқилди: 5537 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.