Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Умарбек Эшмуродов: «Насаф»да тўп тепишимдан мамнунман»

Аввал хабар қилганимиздек, ҳимоячимиз Умарбек Эшмуродов жамоамиздаги фаолиятини яна давом эттиради.

Биз моҳир ҳимоячи билан қисқача суҳбат уюштирдик.

-Умарбек аввало сизни шартнома муддатини узайтирганингиз билан табриклаймиз.

-Катта раҳмат. Бош мураббийимиз Рўзиқул ака ва клубимиз бош менеджери Сергей Петровичлар менга яна ишонч билдиришди, ўз ўрнида мен ҳам буни мамнуният билан қабул қилдим ва ўзаро шартнома муддатини узайтирдик.

-Демак, сизни “Насаф”даги шароитлар қониқтиради.

-Шундай, клубимизда футболчи учун ҳамма шароитлар бор. Бу ердаги футболчига бўлган муносабат ҳам профессионал тарзда йўлга қўйилган. Жамоадаги муҳит ҳам ҳар қандай футболчи орзу қиладиган даражада. “Насаф” таркибида тўп тепиб, қитъамизнинг нуфузли мусобақасида ҳам иштирок этдим. Бу мен учун катта тажриба мактаби бўлди. “Насаф”да ўйнаб, жамоам билан яна шундай мусобақада иштирок этишни ҳоҳлайман. Тўғри, бу йил мавсум биз учун қийинроқ кечди. Етакчи футболчиларимиз молиявий муаммолар туфайли  бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Бу кучли жамоаларга қарши ўйинимизда муаммоларни келтириб чиқарди. Аммо Рўзиқул ака буларга қарамасдан биз футболчиларни яхшироқ ўйнашимизга руҳлантира олди.  Қолаверса, воҳамиз футбол мухлисларининг энг севимли жамоаси – “Насаф”да тўп тепиш мен учун жуда ёқимли ва фахрлидир.

-Сизни футболчи сифатида жамоамизнинг бу йилги натижаси қониқтирдими?

-Йўқ, чунки ҳар бир футболчи юқори натижаларга эришишни ҳоҳлайди. Чемпион бўлишни орзу қилмаган футболчи менимча топилмайди. Бу ҳолат яъни бу йил янги форматда ўтказилган чемпионатимизда қуйи олтиликда  ўрин эгаллашимиз, вақтинчалик ҳолат деб, биламан. Пастлаш дунёнинг буюк жамоаларида ҳам учраб турадиган ҳолат. Мен шуни ишонч билан айтаманки, “Насаф” ҳали катта ютуқларни қўлга киритади. Келинг, бу йилги натижани юқорига сакрашдан олдин, пастга шўнғиш дея қоламиз. Шундай бўлишини ўзим жуда ҳоҳлайман.

-Футболчи учун энг муҳими нима?

-Бу саволингизга ўзимнинг дунё қарашимдан келиб чиқиб жавоб бераман. Футболчи шу йўлни танладими, аввало шу соҳани илғори бўлиши керак. Яъни фойдали ўйинчи бўлиши керак. Баъзида футболчини кўп пул ҳоҳлашини танқид қилишади. Кўп пул кимга керак эмас? Аслида эса футболчи кўп пул таклиф этиладиган даражани эгаллаши керак. Аммо ҳали бир нарсани уддаламай туриб, кўп пул топиш пайига тушиш ҳам, нотўғри. Футболдан бошқа ҳам пуллик соҳалар кўп. Масалан, тадбиркорлик. Футболда катта пул изидан қувиб, келажагини бузиб қўйган футболчилар ҳам учраб туради. Менимча, футболчи ўз олдига буюк футболчи бўлиш орзусини қўйиши керак, ана шунда уни катта пулнинг ўзи қувлай бошлайди. Бу эришиб бўлмайдиган ҳавои орзу эмас. Одам қилган нарсани, одам қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган Осиё Кубогида миллий терма жамоамизга каттадан-катта муваффақиятлар тилайман. Терма жамоамиз, ушбу мусобақада кўпмиллионлик мухлисларимизнинг орзусини амалга оширишига омад тилайман.

 

Киритилди: 24.12.2018 10:57. Ўқилди: 2130 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.