Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Даврон Файзиев: «Динамо» - «Насаф» ўйини Самарқандда катта футбол байрами бўлади»

Барчамиз интиқлик билан кутаётган дамлар етиб келмоқда. Яна баҳор, яна футбол. Кейинги ҳафтадан PEPSI Суперлига-2019 баҳслари старт олади. Шиддат ваъда қилаётган ўйинлар олдидан яқинда PEPSI Суперлига иштирокчисига айланган “Динамо” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Авваламбор, барчани баҳорнинг кириб келиши билан табриклайман. Баҳорий кайфият барчамизни йил давомида тарк этмасин. Баҳор бу нафақат, аёллар байрами ёки Наврўз, балки футбол байрамининг ҳам бошланишидир.

Олдиндан бизни жуда қизиқарли мавсум кутиб турибди. PEPSI Суперлига иштирокчисига айланганимиз футболсевар Самарқанд халқи учун баҳорий байрамлар олдидан кутилмаган хушхабар бўлди. Биз йил бошидан буён жамоамиз билан пухта тайёргарлик кўришга киришганмиз. “Динамо” PEPSI Суперлигада ҳам муносиб бўлишга интилади. Аввалдан олдимизга PEPSI Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Энди муносиб бўлиш учун 10 кун вақт қолган бўлсада, биз бор имкониятимизни ишга солиб тайёргарлик кўраяпмиз.

Мавсумни қўшниларимиз Қашқадарёнинг “Насаф” клубига қарши баҳс билан бошлаймиз. “Динамо” – “Насаф” ўйини Самарқандда катта футбол байрами бўлади. Бу жамоалар ўртасидаги баҳс доим қизиқарли кечган. 1-турдаги рақибимиз “Насаф” ҳақида фақат илиқ фикрларни айтиш мумкин. Улар ҳар қандай таркибда бўлишмасин, ўз услубларига эга жамоадир.

Қисқа вақт қолган бўлса-да, мен бундай синовларга олдин ҳам тушганман, шу боис бу сафар ҳам тайёрман. Йигитларимизга ишонаяпман. “Динамо” битта катта оилага айланган. Бизнинг энг катта кучимиз бирдамлигимизда. Биласиз, бизнинг минглаб мухлисларимиз бор. Янги мавсумда ҳам бизни қизғин қўллаб-қувватлаб турсалар, биз ҳам ишончни оқлаб, PEPSI Суперлигада уялтирмаймиз” – дейди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Киритилди: 01.03.2019 11:18. Ўқилди: 3708 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

16.02.2026. Элит ОЧЛ. 8-тур.
21:00
Шаржа
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.