Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Рақиб дарвозаси томон 20га яқин зарба бердик, аммо гол ура олмадик»

Суперлиганинг 6-тури доирасида «Насаф» ва «Бухоро» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган беллашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Бугун рақиб дарвозаси томон 20га яқин зарба бердик, ғалабага эришиш учун вазиятлар ҳам ярата олдик. Лекин охирги нуқтани қўйиш, ҳужумларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Йигитлар бугун ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишди. Ўйин бир томондан қониқтирди, аммо футболда натижа биринчи ўринда. Натижа бизни қониқтирмади. Рақиблар бизга юқори баҳо берган ҳолда фақат ҳимоявий ўйин танлашмоқда. Шунга қарамай вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Тўғри очко кўп йўқотаяпмиз.

— Карантиндан кейин жамоа кетма-кет учта дуранг қайд этди. «Насаф» дурангчи жамоага айланиб қолмадими?
— Йўқ. Тўғри дуранг ўйнаяпмиз, аммо кўрган бўлсанглар мана шу учала ўйинда рақиблардан устунлик қилдик. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради.

— Дилшод Раҳматуллаев охирги икки ўйинда буён захирага олинмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
— Йўқ, унинг тажрибаси бор. Унга ишонамиз. Баъзида ўз ўйинчисини йўқотиб, ҳужумга берилиб кетаётгани учун схемамизни ўзгартирдик ва уни алмаштирдик.

— Станоевич бурчак тўпини амалга оширмоқда. У бўйдор, бурчак тўпини амалга оширмай жарима майдони ичида кўпроқ фойдали бўлмасмиди?
— Маркони бош билан юқори савияда ўйнай олишини кўрмадим. Лекин жарима тўпларини яхши амалга оширади.

— Дилшод Саитов қачон сафга қайтади?
— Жароҳатидан деярли қутулди, ўйлашимча кейинги турларда майдонга тушади.

— Африкалик футболчининг тақдири нима бўлди?
— Файсал Траоре бизга тегишли футболчи ва «Динамо» сафида қайдномадан ўтганди. Бироқ яқинда Самарқанд клуби ижара шартномасини бекор қилди. Биз фақат трансфер ойнаси очилганидан кейин уни рўйхатдан ўтказа оламиз.

Киритилди: 27.06.2020 06:05. Ўқилди: 3134 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.