Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью: Енгилмас жамоалар қарама-қаршилиги

Ўзбекистон чемпионати доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршилик: АГМК - "Насаф" тўқнашувида 27-беллашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 26 учрашувда жамоамиз 4 ғалаба, 9 дуранг ва 13 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб — "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 23-41.

Айни пайтда жамоалар чемпионат турнир жадвалида деярли ёнма-ён туришибди. АГМК якунланган 6-турдан кейин 14 очко билан 2-ўринни банд этиб турган бўлса, "Насаф" 12 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.

АГМК чемпионатда қаторасига 4 ўйиндан буён ғалаба қозонаётган бўлса, "Насаф" карантиндан кейинги ҳамма ўйинда дуранг ўйнамоқда. Эътиборли тарафи, ўтган турда ҳам АГМК кетма-кет 3 дуранг қайд этган "Машъал"ни меҳмон қилганди. Бу гал ҳам АГМКнинг навбатдаги рақиби Олмалиққа қаторасига 3 дуранг қайд этган ҳолда ташриф айламоқда.

Мазкур баҳс шубҳасиз турнинг энг марказий тўқнашуви. Биринчидан, турнир жадвали эътибори билан ҳам бўлажак ўйин аҳамияти юқори ва учрашув 6 очколик қадрга эга. Қўшимчасига, жорий мавсум Суперлигада ҳозирча умуман мағлубиятга учрамаган икки енгилмас жамоаларнинг ўзаро баҳсида тарози палласи кимнинг фойдасига тортилади, бу ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда.

"Насаф" ўтказилган 6 ўйиндан 3тасида ғалаба қозонган ва 3 дуранг ўйнаган. "Насаф"нинг киритган голларига Бобир Абдихолиқов (4), Шароф Муҳитдинов (2), Марко Станоевич (2) ва Ойбек Бозоров муаллифлик қилишган.

Жамоамиз чемпионатда энг кам гол (-2) ўтказиб юборган жамоа саналади. АГМКнинг киритган голларига Мате Ватсадзе, Игорь Зонич, Муроджон Тошматов, Ҳожимат Эркинов, Элгужа Григалашвили ва Баҳром Абдурахимов муаллифлик қилишган.

АГМК Ўзбекистон миллий чемпионатида ўтказган 345 ўйиндан 123тасида ғалаба қозонган, 150 мағлубият ва 72 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 472-503.

АГМК - "Насаф" учрашуви 2 июль куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 20:00да бошланади. Ўйин карантин талаб ва қоидаларига мувофиқ тарзда томошабинларсиз ўтказилади.

Учрашувни МТРК тармоғидаги "Оилавий" канали жонли эфирда намойиш қилади.

Суперлига, 7-тур
2 июль, пайшанба.
АГМК – НАСАФ
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Ҳусниддин Баҳодиров, Достонбек Раҳмонов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Киритилди: 30.06.2020 05:16. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.