Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Мағлубиятга лойиқ эмасдик»

Рўзиқул Бердиев: «Мағлубиятга лойиқ эмасдик»

АГМКга қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг (1:2) "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Рақибимиз тажрибали жамоа эди. Қолаверса, уларнинг майдонида ҳаракат қилдик. Ўйинга келадиган бўлсак, жамоамиз бугун муносиб ўйин намойиш этди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик, чунки кераклича вазиятлар ярата олдик. Лекин бугун ҳам, аввалги ўйинларда ҳам омад биздан очиқчасига юз ўгирмоқда. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.

— «Насаф» рестатрдан сўнг яхши ўйин кўрсатмоқда, бироқ голлар киритишда оқсамоқда…
— Футболда фақатгина яхши ўйиннинг ўзи учун очко берилмайди ёки жамоа жадвалда юқорига олиб чиқиб қўйилмайди. Бунинг учун очко тўплаш керак. Очко учун эса вазиятларни голга айлантириш керак. Балки бу руҳий томонлама муаммога боғлиқдир. Ўйинларда ташаббусга эга бўлмоқдамиз. Муносиб ўйин кўрсатяпмиз. Лекин, нима учундир биздан омад юз ўгирмоқда.

Бугун кўпроқ қарши ҳужумлардан самарали фойдаланиб, ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Лекин пенальти режамизни бузиб юборди. Кейинги вазиятда рақиб гол урганда биз қарши ҳужумда хато қилдик, позицион ҳимояланишда ҳам Эркин Байдуллаевни ёлғиз қолдирдик. Ўшандан сўнг биз янада кўпроқ вазият яратдик. Барчангиз кўрдингиз, ёш футболчимиз ҳаттоки бўш дарвозага ҳам гол кирита олмади. Бу унинг айби эмас. Ҳали ҳаммаси олдинда. Жамоада руҳий тайёргарликни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

— Жамоадаги иккита легионер ҳақида: Станоевич бизнинг чемпионат учун жуда ҳам савияли футболчи экан, у буни исботламоқда. Дилявер эса ҳозир ишончни оқламаяпти…
— Ҳали ҳужумчимиз ўйинга киришиб кета олмаяпти. Шунинг учун ҳам у захирадан майдонга тушмоқда. Бугун унга имконият бергандик. Ўйлайманки, ҳужумчи бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилиши керак.

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 03.07.2020 22:25. Ўқилди: 2713 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 25 58
2 Пахтакор 26 56
3 Навбаҳор 26 52
4 ОКМК 26 45
5 Насаф 26 42
6 Бухоро 26 42
7 Локомотив 26 40
8 Қизилқум 26 35
9 Динамо 26 34
10 Андижон 26 31
11 Сўғдиёна 26 30
12 Сурхон 26 30
13 Бунёдкор 25 26
14 Қўқон-1912 26 24
15 Хоразм 26 23
16 Машъал 26 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 3 9
2 Кувайт СК 3 6
3 Насаф 3 1
4 Холидия 3 1

Сўнгги учрашув

31.10.2026. Суперлига. 26-тур.
17:00
Сурхон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. Суперлига.
16:00
Бухоро
—
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик