Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Икки марта ҳисобда олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлди»

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасидаги "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Ўйламанки, бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз савиясига яраша ўйин намойиш этишди. Икки жамоа ҳам яхши ўйнади. Икки марта ҳисобда олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Учрашув охирида мезбонлар ҳам ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Бу йил Қўқонда жуда яхши жамоа шаклланган. Ўйинларини кузатганимизда шунга амин бўлдикки, жамоа жанговор руҳда ўйин кўрсатмоқда. Айтишимиз керакки, ҳар икки голда ҳам дарвозабонларимиз хато қилишди. Биз бундай хатоларни кутмаган эдик.

Бугун бошланғич таркибда учта ўзгариш қилишимизнинг асосий сабаби айрим футболчиларимизнинг жароҳати бор эди. Қолаверса, ёшларга имкон беришга ҳаракат қилпямиз. Алиқулов бироз бетоб эди. Раҳматуллаевни ўрнига эса Акмал Мозговойни туширдик, Акмал бугун ёмон ўйнамади ва учинчи ўзгариш Бобур Абдухолиқов билан боғлиқ. Бобур барча ўйинларда майдонга тушиб келмоқда ва унда чарчоқ аломатлари сезилмоқда.

Машғулотларни салқин пайтда ўтказиш мумкин. Лекин расмий ўйинларда бундай қилиб бўлмайди. Ёз ойида ўйнаш осон эмас. Иссиқда ўйнаш футболни темпини пасайтиради. Аммо бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Ҳозир вазият шунақа. Қолаверса, ўйинлар мухлисларсиз ҳам бўлмоқда. Аммо ўйинларнинг телевизор орқали жонли намойиш этилаётгани ҳам мухлисларга манзур бўлмоқда. Бугунги жанговар ўйиндан мухлислар завқ олишмоқда, деб ўйлайман.

Ёшларга кўпроқ имконият бериш керак, деб ҳисоблайман. Бу уларнинг ўзига бўлган ишончини ортиради.

Марказлашган баҳслар ҳақида шуни айтишим лозимки, вазият оғирлашса, ўйинларни тўхтатиб туриш керак. Лекин ўйинлар қандай регламентда бўлса шу ҳолатда давом эттириш тарафдориман", — деди Рўзиқул Бердиев.

Киритилди: 14.07.2020 22:38. Ўқилди: 5181 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

16.02.2026. Элит ОЧЛ. 8-тур.
21:00
Шаржа
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.