Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмадик»

Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган «Локомотив» — «Насаф» учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларимиз буни уддалашди. Ҳужумдаги вазиятларнинг жуда камидан фойдаландик. Яратилган вазиятларнинг кўпидан фойдалана олмадик. »Локомотив” жамоаси ҳимояда кўп хатолар қилди. Биз бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Биз уларни ўрганиб чиққанимизда ҳимояда муаммо борлигини билардик. Футболчиларга ҳам катта раҳмат айтаман, кўрсатмаларимни бажаришди. 90 дақиқа давомида диққат ва эътиборни йўқотмасдан ҳаракат қилишди.”,— дейди Рўзиқул Бердиев.

— Биринчи давра ўз ниҳоясига етди, трансфер ойнаси ҳам очиқ. Жамоада қандайдир ўзгаришлар рўй берадими?
— Яна бир ҳужумчи олсак яхши бўларди, буни раҳбарият билан гаплашамиз. Қанот позициясида муаммоларимиз бор.

— Ўзбек бозорида кўз остингизга олиб қўйган ҳужумчи борми?
— Ўзбек бозорида ҳужумчилар камайиб бормоқда, айнан кўзлаган футболчимиз йўқ лекин тажрибали ҳужумчи бўлса кўриб чиқамиз.

— Ушбу беллашувни «Локомотив» жамоасини энг осон ютган беллашувингиз деса бўладими?
— «Локомотив»ни ҳозирги таркиби ҳам тажрибали. Йигитларга аввалги натижаларни эсдан чиқариб тўп тепишларини таъкидлагандим.

— Охирги тўртта турда биз ўзбекча “boxing day” га гувоҳ бўлдик, нима деб ўйлайсиз бизнинг футболчилар бунга тайёрми?
— Клублар ва футболчилар ҳар уч кунда ўйнашга тайёр эмас. Охирги икки турда темп жуда пас бўлди. Бунга ўрганишимиз керак. Биз тўртта учрашув ўтказдик. Биз бу учрашувлардан максимал даражада очко ишлашимиз керак эди. «Бунёдкор» билан дуранг ўйнаганимиз биз учун аламли бўлди.

— Энди жамоа Қаршига кетадими?
— Футболчиларимиз турли терма жамоаларга таклиф этилди. Ҳозир Қаршига борамиз ва футболчиларга уч кун дам олиш имконини берамиз. кейин ўз қароргоҳимизда иккинчи даврага тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Киритилди: 28.08.2020 08:25. Ўқилди: 2266 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
4-0
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.