Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «АГМКни мағлуб этиш учун ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак эди»

Coca-Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган «Насаф» – АГМК беллашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бугунги учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугунги рақибимиз номдор ва тажрибали жамоа эди. Уларни мағлубиятга учратишимиз учун ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказишимиз керак эди. Ўйлайманки, йигитларимиз буни уддалашди. Бунинг учун йигитларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қўл остимдаги футболчиларим билан фахрланса бўлади. Шу йигитлар билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтишимиз лозим, стадионга келган ва ойнаижаҳон орқали кузатган ишқибозлар ўйиндан завқ олишди деб умид қиламан. Футболчилар ўз даражаларида тўп тепишди. Албатта, қайсидир вазиятда бизга омад кулиб боқди, қайсидир вазиятда эса рақибга. АГМК жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда ҳавфлироқ кўринди. Биз бунга тайёр эдик. Ғалабага муносиб ҳаракат қилдик ва уч очкони қўлга киритдик»,— дейди Рўзиқул Бердиев.

— «Насаф» очиқ футболни яхши кўрадиган жамоа. Бироқ, ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши баҳсларда қийналмоқда...
— «Бухоро» билан ўйинда қийналдик. «Машъал» ҳам ҳимояда ўйнаган эди. Шунга қарамасдан тўртта гол уришга эришдик. «Бухоро» билан ўйинда вазиятлардан гол урганимизда бошқача бўларди. Бу ўйинлар ортда қолди. Кейинги учрашувларни ўйлашимиз керак. Ғолиб Ғайбуллаев бугун бетоблиги сабаб иштирок эта олмади.

— Жамоанинг навбатдаги икки турда нейтрал майдонда ўйнаши ҳақидаги гапларга муносабатингиз?
— Йўқ, нейтрал майдонда ўйнамаймиз. Дастлаб Бекободга борамиз ва «Қўқон-1912»ни уйда қабул қиламиз. Фақат охирги тўртта тур нейтрал майдонда ўтиши ҳақида таклиф бор.

— Ғалабадан сўнг кўнглингиз тўлмаган шогирдларингиз бўлдими?
— Ютуқдан кейин барча нарсани эсдан чиқариб юборасиз. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман.

— Бобур Абдихолиқов тўпни қабул қилиб олишда кўп бор хатоларга йўл қўйди. Шунга қарамасдан уни 80 дақиқага яқин ўйнатдигиз. Ҳусайн Норчаевга кам имконият берилмаяптими?
— Бобурни танқид қилсак бироз нотўғри бўлади. Ўз голлари билан жамоамизга катта фойда келтиряпти. Уни тўғри тушунишимиз керак, барча ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилмоқда. Кўп юкламалар оляпти. Шу боис бугун тетик кўринмаган бўлиши мумкин. Норчаев ҳали ёш, тажрибасини ошириши керак.

— «Насаф» икки йилдан бери ОФК лицензиясини ололмаяпти. Бу дегани жамоа халқаро майдонда иштирок эта олмайди. Бу муаммолар қачон бартараф этилади?
— Бизда ҳеч қачон бундай муаммо бўлмаган эди. Барча шароитлари бор жамоани ҳужжатларини тўғрилаб бера олмаслик ўзим учун кутилмаган ҳолат бўлди. «Насаф» ҳар доим лицензия ҳужжатларини биринчи бўлиб топширган. Балки, бу савол менга эмасдир. Ҳеч қачон бу борада камчилик бўлмаган. Жамоамизда барча шароитлар яратилган.

Ғалабага барча ўз ҳиссасини қўшди. Ойбек Бозоровда жароҳати бор эди. Ҳусниддин Алиқулов бугун қандай ўйнаганини кўрдинглар. Барчани ғалаба билан яна бир бор табриклайман.

Киритилди: 22.10.2020 02:36. Ўқилди: 2327 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
4-0
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.