Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Жорий мавсум жамоамиз учун омадли келди»

Суперлиганинг сўнги 26-туридан ўрин олган «Насаф» — «Локомотив»(0:0) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоамиз ва қашқадарёликлар, «Насаф» мухлислари учун бу йил омадли келди. Кумуш медални қўлга киритдик. Бу осон бўлгани йўқ. ”Насаф« учун бу катта ютуқ ҳисобланади. Биласизлар жамоамиз ёш таркибга эга. Маҳоратли ўйинчиларни ололганимиз йўқ. Аммо шундай таркиб билан вице чемпион бўлиш бу катта ютуқ. Бугун икки жамоа ҳам футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Гол бўлмаган бўлсада мухлислар ўйиндан қониқиш ҳосил қилди деб ўйлайман. Чунки икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Бугун баъзи бир ўйинчиларга дам беришга қарор қилдик. Чунки олдинда кубок баҳслари бор. Ёш футболчиларимизда ҳаяжон бўлди. Ўйлайманки шундай ўйинлар орқали улар тажриба тўплаб боришади»,— дейди Рўзиқул Бердиев.

— Биринчи даврада марказлашган ҳолда ўтган чемпионатда «Локомотив» йирик ҳисобда мағлуб этилганди...
— У пайт «Локомотив»да вазият умуман бошқача эди. Ўшанда биздан олдин улар «Пахтакор»га 0:7 ҳисобида, бизга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жамоа руҳан ва жисмонан тайёр эмасди. Мураббийлар ўзгариши жамоа ўйинини мазмунли кўриниш олишига сабаб бўлди. Буни ҳисоб ва натижалардан ҳам билиш мумкин. Жамоа бизгача ўн иккита ўйин ўтказган бўлса, шундан иккитасидагина мағлубиятга учраган. Рақиб таркибида ҳам тажрибали ва ёш ижрочилар бор. Икки жамоани ҳам бугунги натижа қониқтирди.

— Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчиларни дастлабки дақиқалардан майдонга туширганингизда натижа бошқача бўлиши мумкинмиди?
— Айтганимдек кубок баҳсларини ўйладик. Шу боис дам олиш имконини бердик. Мавсум давомида деярли бир хил таркибда ўйнаганимизни инобатга ҳам олиш лозим. «Локомотив»нинг ҳимояда зич ўйнашини билганимиз учун кўпроқ узун паслар билан ҳаракат қилдик дея оламан. Қисқа паслар билан марказдан ёриб ўтиш қийин бўларди. Охирги пасни беришда футболчилар шошиб қолди.

— Эътибор қилдик, жамоа бугун жамоа узун узатмалар орқали ҳаракат қилди. Бу «Андижон» билан ўйинга тайёргарликми?
— Бу «Локомотив» жамоаси зич ўйнагани сабабли ўртадан майда узатмалар орқали ёриб кириш қийин эди. Шу сабабли узоқ узатмалар орқали ҳаракат қилдик.

—  «Насаф» асосий таркибида академиядан неча нафар ёш футболчи дебют қилди?
— Буни санаш билан шуғулланмайман. Лекин кўпчилик дебют қилди. Бугун дарвозабон бошланғич таркибда илк бор ўйнади. Ҳаракатлари ёмон бўлмади. Менимча 7-8 нафар футболчи дебют қилди. Сонига эмас, сифатига қарайсиз. Ҳусайн Норчаев ҳақида бир нарсани айтиш керак, у бу йил учта медалга эга чиқди. У-18 жамоаси билан олтин, У-21 билан бронза ва асосий жамоа билан кумуш медалларини қўлга киритди. Ёш футболчи асосий таркибда 3та гол урди. Бундан ҳам яхшироқ ўйнаши керак. Чунки у бошқа ўйинчиларга қараганда кўпроқ имконият олди.

— Ўзбекистон кубогида ҳам олий мақсад қўйиладими?
— Суперлигада барча жамоалар билан ўйнаб чиқдик. Имкониятимиз бор экан нима учун курашмаслигимиз керак. Албатта ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қиламиз. Шуни унутмаслигимиз керакки, кубок битта ўйиндан иборат бўлади.

— Файсал Траоре мавсумни деярли «Насаф»сиз ўтказди. Унинг келажаги қандай? Жамоада қоладими?
— Буни йиғинларда кўриб чиқамиз. Уни майдонга кўп туширмаганимиз сабаби — бели билан боғлиқ жароҳати. Даволаш билан кўп вақтини ўтказди. Уни ёш футболчи бўлганлиги учун таклиф қилганмиз. Жисмоний тайёргарлиги ҳам яхши. Агар жамоага фойда берадиган даражага чиқмаса, ижарага бериш ҳақида ҳам ўйлаб кўрамиз.

— Бу мавсумда жамоада қайси чизиғида муаммо кўра олдингиз?
— Мавсум бошида яна бир қанот ҳужумчисига эга чиқишни истагандик. Ҳужум чизиғида рақобатни кучайтирганимизда янада яхшироқ бўларди. Чунки мавсум давомида битта ҳужумчи Бобир Абдухолиқов, қанотларда Ойбек ва Ислом ўйнади.

— «Насаф» халқаро майдонга чиқса, легионер жалб қиладими?
— Албатта. Халқаро миқёсдаги турнирларда ўйнаганингиздан кейин тажрибали футболчи керак бўлади. Бизга бундай имконият берилса, легионер ҳисобига кучайтиришни ўйлаб кўрамиз. Бу таркиб билан халқаро майдонда бироз қийналамиз.

— Жамоа янги мавсумдан нима кутмоқда? Селекция борасида режалар ишлаб чиқилдими?
— Ҳозирча режамиз имкон қадар жамоамиз ўзагини сақлаб қолиш. Ҳали мавсум тугамади. Кубок баҳслари бор. Пандемия ҳолати бўлиб турса бешта ўзгаришни амалга ошириш сақланиб қолингани маъқул.

Киритилди: 03.12.2020 21:18. Ўқилди: 2060 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.