Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги беллашув чемпионатдагидан қизиқроқ бўлди»

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/8 финал «Андижон» — «Насаф» (0:1) учрашувидан сўнг жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Беллашув қийин кечди. Асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Бунга эришдик, аммо натижага осонликча эришилмади. Таъкидлаб ўтиш керак »Андижон” бугун ҳар доимгидан яхшироқ ҳаракат қилди. Бундай бўлишига ўзимиз сабабчи бўлгандирмиз.

Курашларга бой ўйин бўлди. Узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилдик. Бунга сабаб кеча машғулот ўтказганимизда майдон ҳолати жуда оғирлигини кўрин узун узатмалар орқали ҳаракат қилишга уриндик. Кўп вазиятлар ярата олмадик, биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилиш учун етарли бўлди.

— Чемпионат доирасида ҳам Андижонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандинглар. Сиз учрашувдан сўнг бу беллашувда энг ёмон ўйинимизни ўтказдик деб таъкидлаб ўтган эдингиз. Бугун ҳам шу фикрингизда қоласизми?
— Билмадим! Балким бу руҳият билан боғлиқдир. Турнир жадвалида қуйи ўринларни эгаллаган жамоалар билан ўйинларимиз қийин кечди. Чемпионат доирасида «Бухоро» жамоаси билан ёмон ҳаракат қилдик ва натижада тўрт очко йўқотдик. «Андижон» билан бўлиб ўтган ўйинда гарчи ғалаба қозонган бўлсакда ўзимизнинг ёмон ўйинимизни ўтказган эдик.

— «Насаф» жамоасининг ҳозирги сиёсати кейинги мавсумда ҳам давом этадими? Яъни ўз етакчиларини «Пахтакор» ёки пойтахт жамоаларига бериб юборадими? Қайтадан ёш футболчиларни, ёш ниҳолларни етиштириб чиқарадими?
— Биз айнан «Пахтакор» жамоаси учун ишламаганмиз. Бу асосан футболчиларнинг ўз танлови бўлган. Лекин айни пайтда раҳбариятдан ҳозир таркибимизни сақлаб қолишни сўраяпмиз. Чунки жамоамиз ҳар доим совринли ўринлар учун курашади. Балким келаси мавсумда халқаро майдонларда ҳаракат қилишимиз мумкин. Шу сабабли етакчиларимиз ўзимизга ҳам керак бўлади.

— Ўтиш ўйинида «Андижон» ва «Нефтчи» ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Бу беллашув қачон бўлишини билмайман. Лекин бу учрашув курашларга бой бўлиши аниқ. Чуни бу ўйин ўз номи билан дербй. Бу жамоалар анчадан бери бир бирига қарши ўйнамаган эди. Ушбу баҳс мен учун ҳам қизиқ.

— «Насаф» келаси мавсумда чемпионлик учун курашадими?
— Бу келаси мавсумда жамоа олдига қўйиладиган мақсад ва вазифаларга боғлиқ. Агар биз чемпионлик ёки халқаро майдонда ўйнайдиган бўлсак таркибимизни кучайтиришимиз керак бўлади.

Киритилди: 08.12.2020 08:08. Ўқилди: 1875 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

16.02.2026. Элит ОЧЛ. 8-тур.
21:00
Шаржа
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.