Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон кубоги. «Насаф» қўшимча бўлимларда Наманганда ғалаба қозонди

Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичидан ўрин олган "финалдан олдинги финал" Наманганда бўлиб ўтди. “Навбаҳор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйин, туман тушганига қарамай, анча қизғин кечди.

Баҳснинг 15-дақиқасида Бобур Абдухолиқов майдон марказда Азим Аҳмедовдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумни бошлади. Марко Станоевич эса жамоадошидан тўпни қабул қилиб, жарима майдонига кириб борди ва аниқ зарба ҳисобни очди.

Танаффусга қадар тўп назорати мезбонлар тарафида бўлса-да, қаршиликларнинг қарши ҳужумлари хавфли бўлди. Шундай вазиятларнинг бирида Кенжабоев шериги Абдухолиқовга ўз вақтида пас бермагани учун ўта қулай имконият ҳавога совурилди.

Иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиев шогирдлари тартибли ҳимояланишга ҳаракат қилишди. Улар асосий вақтнинг ўзида ғалабага яқин туришган эди. Ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқа тугашига 5-10 сония қолганида ҳакам "Насаф" дарвозаси томон 18-20 метрлардан баҳсли жарима зарбаси белгилади. Бу эса Рўзиқул Бердиевнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Мураббийнинг асабийлашганича бор экан, Шоҳрух Маҳмудҳожиев аниқ зарба билан тўпни "тўққизлик"ка "михлаб" қўйди.

Шу тариқа, ўйин қўшимча бўлимларга ўтди. Қуюқ туман остида бошланган қўшимча вақтнинг иккинчиси бошланган пайтда қаршиликлар комбинация орқали жарима майдонига кириб келишди ва захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу гол ўйинда сўнггиси бўлиб қолди. Натижада "Насаф" Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди.

Ўзбекистон кубоги, чорак финал.
«Навбаҳор» - «Насаф» - 1:2. Асосий вақт — 1:1
Голлар: Шоҳрух Маҳмудҳожиев (90+5) — Марко Станоевич (15), Ҳусайн Норчаев (107)
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азимжон Аҳмедов (С), 9.Иван Соловёв, 10.Азизбке Турғунбоев, 18.Сардор Теляков, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Давронбек Ҳошимов, 22.Игор Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 95.Забиҳилло Ўринбоев
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов (С)

Киритилди: 12.12.2020 18:37. Ўқилди: 3403 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.