Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» ва Осиё чемпионлар лигаси ҳақида

Қаршининг «Насаф» клуби ОФК лицензиялаш талабларини бажара олмагани футбол мухлисларида қатор саволлар келтириб чиқарган. Хўш, бунга сабаб нима? Биз «Насаф» учун нима қиляпмиз? Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз.

«Насаф» кетма-кетма иккинчи бор лицензияни қўлга кирита олмаяпти, ундан аввалгисида эса лицензия шартли равишда берилган. Шунинг ўзиёқ ҳаммаси тасодиф эмас, балки айб клубнинг ўзида эканини англатади. Яъни, сўнгги икки уринишдан тегишли хулоса чиқарилмаган. ЎФА бу масала бўйича алоҳида йиғилиш ўтказган. Клуб раҳбарияти иштирок этган учрашувда муаммонинг асл сабаби аниқланган. Вақти келиб клуб бу борада ўз мухлислари учун расмий тушунтириш бериши адолатдан бўлади.

ОФК лицензиялаш талабини содда қилиб тушунтирсак, унда барча клублар жами 262 та банд бўйича талабни бажариши лозим бўлади. «Насаф» шуларнинг фақатгина 171 тасига жавоб қайтарган, қолганлари очиқ қолган. Жавоб қайтарилган 171 та банднинг айримлари бўйича ҳам саволлар бор. Бундай ҳолатда ОФК лицензиясини олиш мумкин эмас.

«Насаф» 2020 йилни фантастик тарзда ўтказди дейиш мумкин. Биз Бердиев жамоаси намойиш этаётган ўйин олдида шляпамизни ечишимиз керак. «Насаф» ҳеч бир катта трансферларсиз ва қўшимчасига молиявий қийинчиликлар билан ҳам катта ирода намойиш эта оляпти. ЎзПФЛ буни қадрлайди, шунинг учун ҳам ташкилот ЎФА билан маслаҳатлашиб, «Насаф»нинг халқаро майдондаги иштироки юзасидан ОФКга расмий мурожаатнома юбориб улгурган.

Бироқ ҳолат шундайки, «Насаф»нинг Чемпионлар лигасида иштирок этиши барибир катта сўроқ остида. Биз буни тушуниб турибмиз, поезд аллақачон кетиб бўлган, жуда кичик умид бор. Аммо клуб ҳеч бўлмаганда ОФК кубогида иштирок этиши мумкиндир балки. ОФК ишни кўриб чиқиб, ўз хулосасини тақдим этса, бундан албатта мухлисларни хабардор қиламиз.

Маълумот учун, 2021 йил учун Ўзбекистон клубларига 1+1+1 квотаси тақдим этилган. Чемпион сифатида «Пахтакор»нинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиши аниқ бўлиб улгурди. Кубок учун эса кураш давом этяпти. Агар кубок «Пахтакор»дан бошқа клубга насиб этса, ўша клуб Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этади. Агар кубокда ҳам «Пахтакор» зафар қучса, у ҳолда «Насаф» 2-ўрин соҳиби сифатида саралашда иштирок этиши керак эди. Аммо лицензиялаш билан боғлиқ муаммо бор. Демак, Ўзбекистоннинг иккинчи клуби ОЧЛ саралашини муваффақиятли босиб ўтиб, гуруҳ босқичига йўл олса, у ҳолда «Насаф»да ОФК кубогида иштирок этиш имконияти бўлади. Бунинг учун бизга ОФК хулосаси керак бўлади.

Диёр Имомхўжаев.

Киритилди: 14.12.2020 08:30. Ўқилди: 7822 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.