Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Валентин Поддубний: «Орзулар рўёби бу — ўз шогирдларингни катта футболда кўриш»

Ўзингизга маълум, «Насаф» футбол мактаби охирги йилларда турли ёш тоифасидаги Ватанимиз терма жамоаларига кўплаб футболчиларни етказиб бермоқда. Ҳозирги кунда бош жамоамизнинг ҳам асосий қисмини футбол мактабимиз тарбияланувчилари ташкил қилади. Бу йилги футбол мавсуми бош жамоамиз, U-21 ҳамда U-18 жамоалари учун энг сермаҳсул йил бўлгани ҳақида фикр юритган эдик. U-18 жамоаси бу йил кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Футбол мактабимиз қўлга киритаётган натижалар ва янги мақсад, режалар тўғрисида мактаб директори Валентин Поддубний билан суҳбатлашдик.

Ассалому алайкум Валентин Василевич сизни Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганингиз билан табриклаймиз!

Суҳбатимиз аввалида «Насаф»га биринчи келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз!

- Жамоамизнинг ёши катта мухлислари билишадики мен «Насаф» футбол мактабига мураббий бўлиб келишдан олдин футболчи сифатида 1998-1999 мавсумларда бир ярим йил ўйнаганман. Ўша пайтдаги ҳозирги жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, ёшлар жамоаси мураббийи Зафар Холмуродовлар билан бирга ҳаракат қилганман. Кейин эса ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг номдор жамоаларидан бири «Нефтчи» таркибига кўчиб ўтганман. У ерда икки ярим йил футбол ўйнаб, 2001 йилда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганман. Шундан сўнг фаолиятимни Қозоғистон, Россияда давом эттириб Украинада бутсаларимни «михга илганман». Украинада футбол ўйнаган пайтимда Сергей Петрович билан танишган ва унинг қўл остида ўйнаганман. Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг Сергей Петровичга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклаша бошлаганман. Шу тариқа мураббийлик фаолиятим бошлаган. Сергей Петрович 2009 йилда «Насаф» футбол мактабида ўз фаолиятини бошлади ва 2011 йилда мени ҳам таклиф қилди. Мен биринчи маротаба мураббий сифатида 2011-2012 йилларда футбол мактабида мураббий сифатида ишлаганман. Ўша вақтларда футбол мактабимизни 1995-1996 йилларда туғилган болалар битиришганди. Ҳозирги кунда ушбу гуруҳларда тарбияланган Дониёр Нарзуллаев, Одил Ҳамробеков, Ғолиб Ғайбуллаевлар Суперлигада ўз фаолиятларини олиб боришмоқда. У пайтда вазият бироз мураккаброқ эди. Футбол мактабимиз янги бўлганлиги сабабли механизм ҳозирги ҳолатда эмасди. Даргоҳимиз ўн бир йилда буён ўз фаолиятини олиб бормоқда ва ҳозирда авлодлар алмашинуви унчалик мураккаб жараёнга айланмай қолди. Фаолиятимиз бошида гуруҳларни ташкил қилиш бироз қийин бўлган. Шу туфайли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан бўлажак футболчиларни таклиф қилганмиз. Ҳозирги кунга келиб мактабимиз тарбияланувчиларининг саксон фоизини қашқадарёликлар ташкил этади. Юқорида айтганимдай футбол мактабида 2011-2012 йилларда мураббий сифатида ишладим ва оилавий сабабларга кўра Украинага қайтиб кетишга мажбур бўлдим.

- 2018 йилда Сергей Петрович яна бир бор қадрдон клубга таклиф қилди бу сафар футбол мактаби директори сифатида. Бундан ташқари U-18 жамоасининг мураббийи фаолиятини бошқа жойда эттираётганлиги сабабли бу жамоа ҳам менга ишониб топширилди. Футбол мактаби биринчи маротаба иш бошлаганимдан кўра анча яхши ишлай бошлагани сезиларди. Чунки тизми тўғри йўлга қўйилганди. Келган пайтимдаёқ биз болалар билан ишлай бошладик. Жамоа таркибида иқтидорли ва меҳнаткаш йигитлар бор эди ва биз дебют мавсумдаёқ чемпионликни қўлга киритдик.

- Сиз футбол мактабида қайта иш бошлаган мавсумда юртимизда U-18 биринчилиги бошланганди ва сиз мавсум ўртасида жамоани қўлга олдингиз. Шундан буён «Насаф» U-18 кетма-кет учинчи йилдирки чемпионликни ҳеч кимга бермаябди. Бу ҳақида нима дея оласиз? бизнинг жамоамиз шунчалар кучлими? Ёки рақобатчи жамоалар етарли даражада кучли эмасми?

- Рақобатчи жамоаларни кучсиз демаган бўлардим. Чунки Ўзбекистонда биздан ташқари «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», водий жамоаларининг ҳам футбол мактаблари етарли даражада кучли ҳисобланади. Бу турнирда иштирок этувчи жамоаларнинг кўпчилиги ўз олдига улкан мақсадларни қўйиб майдонга чиқишади. Бу босқичда биз ҳам футболчиларни шунчаки кўчадан чақириб олмаймиз. Биз жамоани йиллар давомида ўз футбол мактабимиз тарбияланувчилари орқали шакиллантирамиз. Эришган барча ютуқларимиз футбол мактабимиз мевасидир. Ўйлайманки биз тўғри йўлдамиз.

- Бу ёшда энг қийини биласизми нимада? Болалар футболидан катталар футболига ўтиш. Бу ерда кўп иқтидорли футболчиларни йўқотиб қўйиш мумкин. Футболчи 18 ёшида зўр ўйин намойиш этиб ҳамманинг эътиборига тушиши ёки аксинча бўлиши мумкин. Ўтиш даврида шу иқтидорларни йўқотиб қўймасликка ҳаракат қиламиз. Бу жуда ҳам қийин жараён. Шунга қарамай биз чемпионликни қўлга киритдик. Бу ҳам ёш футболчиларга ғолиблик руҳини сингдириш учун зарур деб биламан. Чунки ғалабаларсиз ғолиблик руҳини сингдириш жуда мушкул. Бизнинг асосий вазифамиз U-21 ҳамда бош жамоага яхши футболчиларни етказиб бериш.

- Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман жамоамизнинг бош мураббийи Рўзиқул Сагдуллаевич тарбияланувчиларни шахсан ўзи кузатиб боради. Болалар ҳам буни сезиб туришади. Чунки бугун футбол мактабида шуғулланаётган бола эртага бош жамоа таркибида бўлиши мумкинлигини билади. Мураббий барча жамоалардаги футболчиларни билади ва уларни кузатиб боради. Бу эса ёш футболчилар учун катта умид беради. Қолган жамоаларда иш қандай йўлга қўйилганидан хабарим йўқ лекин бош мураббийларнинг ҳаммаси ҳам футбол турнирлари, U-18, U-21 баҳсларини ўзи бевосита бориб стадионда кузатади деб ўйламайман. Бу тарафдан бизнинг омадимиз келган. Шунинг учун биз бўлажак футболчиларни «Насаф» жамоасига мос бўлишларига ҳаракат қиламиз.

«Насаф» футбол мактабидаги фаолиятингиздаги энг катта мақсадингиз ёки орзуйингиз нимадан иборат?

Энг катта мақсадим ёки орзум... Кеча бу даргоҳга ота-онасининг қўлидан ушлаб келган, ҳали оёқ кийимидаги боғичларини ўзи мустақил боғлай олмайдиган болакайларни бош жамоада ёки муносиб бўлса Миллий терма жамоа либосида кўриш менимча бу ҳар бир мураббийнинг орзуси. Мен эса мактабимиз тарбияланувчиларини имкон қадар ҳар бирини катта футболда кўришни истаган бўлардим. Бу менга катта қувонч бағишлайди.

Киритилди: 22.12.2020 21:29. Ўқилди: 2223 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.