Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев — тўрт карра Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи

Хабарингиз бор, кеча Тошкент шаҳридаги "Зарафшон" концерт залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Йил якунига бағишланган кечада Абдувоҳид Неъматовнинг «йилнинг энг яхши ёш футболчиси», «Насаф» эса «мухлислар меҳри»ни қозонган жамоа сифатида эътироф этилди.

Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида мухлислар меҳрини қозонган клубимизнинг яна бир иқтидорли вакили Ойбек Бозоров Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун ҳозирги кунда Италия чемпионатида тўп сураётган Элдор Шомуродов ва «Пахтакор» аъзоси Жалолиддин Машариповлар билан рақобат олиб борди.

Марко Станоевичнинг Суперлига доирасида АГМК жамоаси дарвозасига урган голи ҳам Суперлиганинг энг чиройли голлари учлигидан жой олди.

Жамоа ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эса тўп урарлар баҳсида Драган Черандан сўнг 17 гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

Суперлига 2020 йил рамзий терма жамоасидан уч нафар футболчимиз Бобир Абдихолиқов, Марко Станоевич, Абдувоҳид Неъматовлар ўрин эгаллашди.

Ва ниҳоят Рўзиқул Бердиев Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энга яхши мураббийи деб топилди. Рўзиқул Сагдуллаевич бу совринни ўз фаолияти давомида тўртинчи маротаба қўлга киритди (2013, 2016, 2017, 2020) ва бу борда ҳам Ўзбекистоннинг афсонавий мураббийи Юрий Саркисяндан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Юрий Вазгенович беш маротаба ушбу совринни қўлга киритган.

Қаршиликлар «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» Рўзиқул Бердиев қўл остида тўрт карра бронза (2013, 2014, 2015, 2016), икки маротаба кумуш (2017, 2020), Ўзбекистон Кубоги (2015), Ўзбекистон Супер кубоги (2016) каби совринларни қўлга киритган.

Киритилди: 27.12.2020 20:59. Ўқилди: 3071 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
4-0
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

02.05.2025. Суперлига. 8-тур.
18:15
Хоразм
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.