Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлиганинг 6та клубига нисбатан легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясига 2021 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан айрим футбол клублари томонидан 2019-2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов тўланмагани, ушбу масалани ЎФАнинг тегишли қўмитасида кўриб чиқилиши бўйича мурожаат хати келиб тушган эди.

Мазкур масала Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг 2021 йил 5 февраль кунидаги йиғилишида кўриб чиқилди.

Қўмита йиғилишида тақдим этилган хужжатлар асосида Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун “2020 йилги Мусобақаларни ўтказиш регламенти”нинг 6.27-бандига мувофиқ, легионер футболчи хизматидан фойдаланаётган клуб йилда бир марта легионер футболчини рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов амалга ошириши белгилангани, мазкур регламентнинг 6.28-бандида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов амалга оширилмагунича, легионер футболчи рўйхатдан ўтказилмаслиги қайд қилингани, оғир келган 2020 йилги мавсумда айрим футбол клубларига истисно тариқасида тўловларни кечиктириб тўлаш учун ЎзПФЛ томонидан рухсат берилгани, ўтган давр мобайнида олтита футбол клубларига легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловларни тўлаш бўйича бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огохлантириш берилганига қарамасдан, ушбу тўловлар тўлиқ тўланмасдан келинаётгани аниқланди.

Қўмита аъзолари ўзаро муҳокамалардан сўнг 2019-2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловни амалга оширмагани учун «Насаф», «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Сурхон», «Қўқон-1912», «Оқтепа» футбол клубларига 2021 йилги мавсум учун легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйиш бўйича якуний қарор қабул қилинди.

Бунда футбол клуби томонидан легионер футболчи ҳамда хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш бўйича вужудга келган қарздорлик тўлиқ бартараф этилган тақдирда 2021 йилги мавсумда легионерларни рўйхатдан ўтказишга қўйилган тақиқ олиб ташланиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент” қоидаларидан келиб чиқиб, легионер футболчи ёки хорижлик мутахассис билан 5 февраль санасигача 1 ой муддат ичида имзоланган меҳнат шартномалари ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилади, бироқ қарздорлик бартараф этилмагунча, мазкур футболчи ёки хорижлик мутахассиснинг мусобақада иштирок этиши учун лицензия тақдим этилмайди.

Бунда легионер футболчи ёки хорижлик мутахассис билан 5 февраль санасигача бўлган 1 ой муддат ичида имзоланган меҳнат шартномалари борасида ҳар қандай нотўғри маълумот тақдим этиш жиддий санкцияларга олиб келиши муқаррарлиги тўғрисида футбол клублари расман огоҳлантирилди.

Киритилди: 06.02.2021 14:12. Ўқилди: 4751 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.