Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Кучеренко: «Насаф» бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади»

«Насаф» бош директори Сергей Кучеренко клубининг кейинги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўтган чиқишимизда жамоамизда бўлаётган ўзгаришлар, қандай вазият ва клуб қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида футбол ихлосмандлари, жамоамиз содиқ мухлисларини бохабар қилишга ваъда берган эдим.

Раҳбарият томонидан, Қашқадарё вилоят ҳокими, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда “Ўзбекнефтегаз” билан бирга катта ишлар амалга оширилди. 9 февраль куни Тошкентда “Ўзбекнефтегаз” раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев бошчилигида ташкилот ҳомийлиги остидаги клублар раҳбарияти ва мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Шу ўринда “Ўзбекнефтегаз” раҳбариятига бизга ажратган эътиборига, қўллаб-қувватлашларига ҳамда молиявий тарафдан ёрдам бераётганликлари учун бутун «Насаф» футбол клуби томонидан ўз ташаккуримни изҳор этаман.

Ҳозирги кунда клубдаги молиявий ҳолат стабиллашмоқда. Клубимиз ўтган мавсумдаги ойлик маошлари масаласини ҳал қилди. Хабарингиз бор, бош жамоамиз ҳам аллақачон янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда, саккиз нафар жамоамиз аъзолари терма жамоалар йиғинида иштирок этмоқда. Улар 18 февраль куни жамоамизга келиб қўшилишади. Шундан сўнг жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда давом эттиради. Тошкентда учта назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Тошкентдаги ўқув машғулот йиғини якунлангандан сўнг, Ўзбекистон Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган баҳсдан олдин 1 март куни Қаршида ҳам назорат учрашуви ташкил қилинади.

Бундан ташқари ўринбосарларимиз ҳамда «Насаф» U-18 жамоалари ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Футбол мактабимизда ҳам иш қайтадан йўлга қўйилди ва параллель равишда селекция ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Жамоамизнинг содиқ мухлисларига шуни айтмоқчиманки «Насаф» бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Барчангизга раҳмат», — деб ўз фикрини якунлади Сергей Кучеренко.

Киритилди: 11.02.2021 17:46. Ўқилди: 3898 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.