Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев, «Насаф»даги молиявий муаммолар, ’’Челси» ва Роналду ҳақида Бобур Абдухолиқов билан интервью

Қаршининг «Насаф» клуби сўнгги ўн йил ичида ўзбек футболига бир қатор истеъдодли ўйинчиларни етиштириб берди. Клуб академиясида шундай бир тизим йўлга қўйилдики, жамоани ҳар мавсум якунида етакчи футболчилар тарк этса-да, келаси йилда уларнинг ўрнига янгидан янги ёш ўйинчилар чиқаверади. Бунга яққол мисол қилиб, Суперлиганинг 2020 йилги мавсумини келтириш мумкин, деярли бутунлай янгиланган таркиб билан Рўзиқул Бердиев шогирдлари чемпионатда фақат «Пахтакор»дан ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Ана шу жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлган Бобур Абдухолиқов ҳам янги мавсумни легионер сифатида бошлайдиган бўлди. 23 ёшли ҳужумчи Украинанинг «Рух» клуби билан уч йиллик шартнома имзолади. «Дарё» мухбири Билол Эркин ўзбекистонлик футболчи билан боғланиб, унга фаолиятида «Насаф»нинг тутган ўрни, жамоадаги молиявий муаммолар, кумирлари ва бошқа бир қатор мавзулардаги саволларга жавоб олди.

Катта футболга кириб келиши ва оиласидаги футболга бўлган муносабат ҳақида

— Ёшлигимда уйдагиларим менга тўп совға қилган, тўп ўйнаб юриб футболга меҳр қўйганман. Оиламизда ҳеч ким футболчи бўлмаган, лекин ота-онам менга ҳамма шароитни яратиб берган.

Фаолиятида Рўзиқул Бердиев ва «Насаф»нинг роли ҳақида

— Профессионал футболчи бўлишимда Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси жуда катта. Улардан жудаям миннатдорман.

«Насаф»ни тарк этишга асосий сабаб нима бўлгани ҳақида

— Бунга асосий сабаб кўпроқ Европада ўйнашни хоҳлаганим бўлди.

Ўзбек клубларининг таклифлари ва нима учун бошқа ўзбек клубига ўтмагани ҳақида

— Ҳа, кўп таклифлар бўлди, лекин мен фақат хорижда ўйнашни хоҳладим.

Бобир Абдухолиқов ўзбек клублари орасида «Насаф»дан бошқа клубда ҳам ўйнайдими?

— Вақт кўрсатади, лекин бошқа жамоада ўзимни тасаввур ҳам қилолмайман.

«Насаф»даги ички муҳит, қийинчиликлар ва молиявий муаммолар ҳақида

— Молиявий муаммолар бўлгани рост, аммо ички муҳит жудаям ажойиб эди, ҳаммамиз бир оила эдик.

Клубда тўпурар, аммо терма жамоадаги сермаҳсулликнинг пастлиги ҳақида

— Бу саволга жавоб беришим қийин, очиғи. Ҳаракат қиламан терма жамоада ҳам гол уришга ва халқимизни хурсанд қилишга.

Рўзиқул Бердиев, Любинко Друлович, Равшан Ҳайдаров ўртасидаги асосий фарқлар, ўхшашликлар ҳақида

Уларнинг учаласи уч хил мураббий, бироқ ўхшашлик томонлари ҳам бор. Замонавий футбол ўйнашни яхши кўради. Жамоанинг тартибли ва аҳил бўлиш кераклигини таъкидлашади.

Футболчи сифатидаги энг катта мақсад ва орзуси

— Энга катта орзум Жаҳон Чемпионати ва Европа Чемпионлар Лигасида ўйнаш.

Дунё бўйича мухлислик қиладиган клуби

— «Челси»га мухлислик қиламан

Ёқтирган футболчилари ким

— Дидье Дрогба, Фернандо Торрес, Серхио Агуэро, Криштиану Роналду, Роберт Левандовски ва бразилиялик Роналдо.

Энг хушламайдиган футболчиси ким ва нима учун

— Атайлаб жароҳат етказадиган футболчиларни ёмон кўраман.

Ўзи дуч келган энг кучли ҳимоячи

Уругвайга қарши ўйинда бўлган. Хосе Мария Хименес ва Диего Годин жуда кучли ҳимоячилар эди.

Ўзбекистонлик энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма

Дарвозабон: Игнатий Нестеров;

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Шуҳрат Муҳаммадиев;

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров;

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Максим Шацких, Александер Гейнрих.

Киритилди: 27.02.2021 13:25. Ўқилди: 7175 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.