ОФК Кубоги. «Насаф» мусобақани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади (видеошарҳ)
ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида «Насаф» 14 май, жума куни «Олой» билан баҳс юритди.
«Насаф»нинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса қаршиликлар Қирғизистон жамоаси дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Голларга Суҳроб Нуруллоев, Шоҳмалик Комилов, Ҳусайн Норчаев ва Ҳусниддин Алиқулов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «Насаф» марказлашган форматда ўтаётган мусобақанинг илк турида йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Жамоа 17 май куни «Хўжанд»га қарши баҳс юритади.