Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «ОФК кубогида ҳам узоққа боришни хоҳлаймиз. Бунинг учун...»

ОФК кубоги 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Aср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб берди.

«Эртага биз учун ҳам, рақиб учун ҳам муҳим ва ҳал қилувчи баҳс. "Олтин Aср" жиддий ва тажрибали жамоа, қийин ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз. Ҳал қилувчи баҳсга барча футболчиларимиз тайёр.

Эртага мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Йигитлар билан гаплашиб олдик. Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Футболчиларимиз буни тушуниб турибди. "Олтин Aср" жамоасини яхши ўрганиб чиқдик ва таркибида Туркманистон терма жамоасининг кўплаб ўйинчилари борлигини кўрдик, тажрибали жамоа.

Шу боис бўшашмаймиз ва ғалабани кўзлаб ўйнаймиз. Ҳақиқатдан ҳам бўлажак рақибимиз яккакурашларда анча яхши ўйнайди. Лекин футболда бу муҳим аҳамият касб этмайди, эртага рақибдан тезроқ ва чаққонроқ бўлишимиз керак.

"Олтин Aср"нинг кучли ва кучсиз томонларига эътибор қаратдик. Кучли томони рақибнинг тажрибали футболчилари кўплиги. Таркибда Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари бор.
Ўйлайманки эртага йигитларимиз вазифани уддалашади.

"Хўжанд" билан ўйинга жиддий тайёрландик ва биринчи таймда бор кучимиз билан ўйнадик. Танаффус вақтида йигитлардан кейинги ўйинга ҳам кучни асрашни, лекин ҳали олдинда 45 дақиқа борлигини ва бўшашмасликни сўрадим.

Исталган жамоа 3:0 ҳисобидан кейин бироз эҳтиёткор ўйнайди. Тўғри иккинчи таймда ҳужумда бор кучимиз билан ўйнамадик ва кейинги баҳс ҳақида ўйлай бошладик. Ўзгаришлар қилдик ва ёшларни майдонга туширдик.

"Олой" билан баҳснинг иккинчи тайми. Сабаби биринчи таймнинг ўзида кўп вазиятлар яратдик ва иккинчи таймда 4та гол урдик. "Хўжанд" эса ўз майдонида ўйнади ва "Олой"дан бироз кучли эканлигини кўриниб турди. “Хўжанд” ўз чемпионатининг лидерларидан бири ҳисобланади.

Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак таркибимизни бироз кучайтиришимиз керак. Миллий чемпионатимиз ва кубокда ҳам юқори мақсадларни қўйганмиз. Юқори мақсадлар жучун фақат битта таркиб билан ҳаракат қилиш қийин бўлади.

ОФК кубогида ҳам узоққа боришни хоҳлаймиз. Бунинг учун ёзда таркибимизни кучайтиришимиз керак. Бу борада раҳбарият билан гаплашиб олганмиз», - дейди "аждарлар" бош мураббийи.

Киритилди: 19.05.2021 16:10. Ўқилди: 4474 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

16.02.2026. Элит ОЧЛ. 8-тур.
21:00
Шаржа
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.