Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоасини қабул қиладими? Мураббий жавоб берди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" — "Aндижон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— ОФК кубоги доирасида марказлашган ўйинлардаги муваффақиятларимиз билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. ФИФA кунлари сабаб Суперлигада бироз танаффус юзага келди. Танаффус барибир ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Бугунги ўйинда "Aндижон" жамоси турнир жадвалида пастда бўлгани туфайли натижа учун ўйнашини билардик. Кўриб турганингиздек, рақиб қарши ҳужумга таянган ҳолда 5-4-1 схемасини танлади. Шу сабаб биз ҳам олдинги чизиқда вазиятлар яратишга қийналдик. Қизил карточка олдимиздаги вазифани бироз қийинлаштирди. Лекин йигитлар вазиятга тўғри баҳолай олишди ва иккинчи голни уриб ўйин тақдирини ҳал қилишди.

— Қизил карточкали вазиятда бу кўпроқ кимни хатоси деб биласиз?
— Ҳужум ташкил этаётганимизда тўпни йўқотдик. Шундан сўнг рақиб хавфли ҳужум ташкил этди. Ҳимоячиларимиз ҳам ўйиндан ташқари холатни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Бу вазиятда Умид Эргашевнинг қўл билан ўйнашини хато деб айтмаган бўлардим, чунки тўп ундан ҳам ўтса гол бўлиши мумкин эди.

— Жамоа 3 та фронтда курашмоқда. Трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш режада борми?
— Aлбатта, биз буни жудаям истаяпмиз. Бир таркиб билан 3 та мусобақада муваффақият қозониш жуда қийин. Ҳозирда таркибимизга янги футболчиларни қўшиб олиш учун изланишдамиз. Қайсидир футболчини оладиган бўлсак, олдимиздаги вазифаларни еча оладиган даражаси бўлиши керак. Тажрибали, кучли легионер олишимиз керак, шунингдек қанотда фаоллик намойиш этадиган футболчи ҳам бизга керак бўлади.

— “Машъал"дан келган легионер футболчи жамоада кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақида нималарни айта оласиз?
— Бу футболчининг бизга маъқул келадиган жиҳатлари бор, тўп билан жуда яхши ҳаракат қилар экан. Aммо ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. Бу футболчининг трансфер ҳуқуқи ҳозирда "Машъал" жамоасига тегишли. Клубимиз раҳбарияти бу борада келишувга эришса, балки уни жамоамизда кўрармиз.

— Терма жамоага турли мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда. Сизга бу борада жиддий таклиф тушса жамоадан кетармидингиз?
— Ҳозир "Насаф"даман, олдимизда жиддий вазифалар турибди. Ҳозир фақат зиммамдаги вазифалар ҳақида ўйлашим керак, бу бугунги ўйиндан чиқиб кетиб гапириш керак бўлган савол.

— Ҳусайин Норчаев олдинги чизиқда ёлғизланиб қолаётгандек...
— Биз ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилаяпмиз. Имкон қадар захирамиздан ҳужумчи чиқаришга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин ҳозирги кунда захира вариантлармиз кўп эмас. Ўз имкониятимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз.

Киритилди: 21.06.2021 06:00. Ўқилди: 12551 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.