Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. "Насаф" воҳа дербисида "Машъал"дан устун келди

Суперлига 9-тур доирасидан ўрин олган "Насаф" "Машъал" учрашуви қаршиликларнинг ОФК кубоги гуруҳ баҳсларида иштирок этганлиги муносабати билан қолдирилган эди. Ушбу беллашув бугун Қарши марказий стадионида "Насаф" жамоаси Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилди. Беллашув ишқибозлар нигоҳида воҳа дербиси номи билан аҳамиятли ҳисобланарди.

Шу сабабдан ҳам беллашув стартидаёқ ҳар иккала томон ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди.

8-дақиқада "газчилар" футболчиси Акрамовнинг йўллаган зарбасини мезбонлар дарвозабони А.Неъматов эгаллаб олди.

14-дақиқада "аждарлар"нинг себиялик легионери Марко Станоевич олис масофадан ўз омадини синаб кўрди бироқ зарба бироз ноаниқ тус олди.

16-дақиқада Бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг мезбон клуб футболчилари рақиб жарима майдончаси ичида майда узатмалар орқали ҳаракат қилишди. Ғолиб Ғайбуллаев тўпга сўнги зарбани берди ва учрашувдаҳисобни очди 1:0.

29-дақиқада Муборакликларнинг африкалик легионери М.Окоронинг зарбасини А.Неъматов эгаллаб олди.

Биринчи бўлим кичик 1:0 ҳисоби билан мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

47-дақиқада "Насаф"чилар аъзоси Акмал Мозговой қарши ҳужумда ҳисобни ўзгартириши мумкин эди аммо Акмал тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва имкониятни қўлдан бой берди.

63-дақиқада эса мезбонлар хавфли ҳужум уюштиришди. А.Турдиалиев қарши ҳужумда Ҳ.Норчаевни қулай вазиятга чиқариб юборди аммо Ҳусайннинг зарбасига аниқлик етишмади.

Ўйин якунига яқин 71-дақиқада "Машъал" жамоаси ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаевнинг зарбасини Неъматов бартараф этди.

Шу тариқа воҳа дербиси мақомини олган баҳсда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

"НАСАФ" – "МАШЪАЛ" - 1:0

Гол: Ғолиб Ғайбуллаев 16, - 1:0.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 15.Жўрабек Маннонов (3.Жаъфаржон Каримов, 83), 19.Ҳусайин Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев (50.Шоҳмалик Комилов, 69), 22.Акмал Мозговой, 70.Абубакр Ризо Турдалиев (14.Шокир Йўлдошев, 69), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов (77.Иброҳим Нўмонов, 80), 7.Ифеани Ифеани, 8.Ибе Мишель Окоро (13.Шаҳзод Шайманов, 70), 11.Самуэль Онониву Чигозе, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 20. Худоёрхон Сагдуллаев (10.Ҳумоюн Муртозаев, 46), 27.Муҳаммадали Юлдашев (18.Аббос Шодмонов, 70), 33.Сирожиддин Аллаев, 99.Жаҳонгир Абдусаломов (22.Сирожиддин Қўзиев, 66).

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 79,

 

Маълумот ўрнида: Ушбу учрашув карантин қоидалари сабабли муҳлислар киришига рухсат этилмади.

Киритилди: 09.07.2021 22:07. Ўқилди: 3629 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
4-0
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.