Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Александр Хомяков: «Самвел Бабаяннинг қайтиши ўзбек футболининг фойдасига ишлайди»

Суперлиганинг 8-тури доирасида қолдирилган "Насаф" — "Машъал" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бизни нималар кутиб турганини яхши билардик. Маълум бир вақт давомида шунга тайёрландик. Йигитларга эътироз йўқ. Улар ўйин олдидан берилган кўрсатмаларни керагидан ортиқ бажаришга ҳаракат қилишди. Ҳа, ўйинимиз ўхшамади. Яхшироқ ўйнашни, ҳужумда янада хавфлироқ бўлишни истагандик. Ушбу рақиб билан яхши ўйин намойиш қилдик, деб ҳисоблайман. Энди фақат олдинга интилиш керак.

— "Насаф" бугун кутилганидан кўра заифроқ ўйнади ва марказни кўп бора очиб берди. "Машъал" эса бундан фойдалана олмади.
— Ҳа, омадимиз келмади. Ўйиндан олдин қайси зоналар очиқ бўлишини яхши билардик. Ҳужумда унчалик ёрқин ўйнадик дея олмайман, рақибни бироз оёғидан тортиб турдик. Аммо ҳимоядан ҳужумга ўтишда анчагина қийналдик. Вазиятлардан фойдаланишда эса бизга совуққонлик етишмади.

— Трансферлар ойнаси очилди. "Машъал"нинг режалари қандай?
— Бу борада ўйлаяпмиз. Жамоани кучайтириш керак. Очколар жамғара олмаяпмиз. Ҳолатдан чиқиб кетишни истаймиз.

— Самвел Бабаяннинг қайтиши ҳақида гапирсангиз.
— Бу савол менга эмас. Умуман олганда қайси жамоада ишлаши кутилмоқда? "Навбаҳор". Фикримча, Самвел Бабаян кучли мутахассис, унинг қайтиши ўзбек футболининг фойдасига ишлайди. Ўзбек футболи учун у катта инсон, юқори авторитетга эга мутахассис. Қаерга борса ҳам тезда ишига кўникиб кетади.

— "Машъал" даврани қизил зонада якунламоқда. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун давралар оралиғида сизда қандай режалар бор?
— Албатта бор. Балки биз ўйлаганларимизнинг барчаси ҳам амалга ошмас. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашиш ҳам осон эмас. Айтяпманку, хоҳишлар имкониятларга тенг кела олмаслиги мумкин. Ўзимизнинг кучимизга қараб жамоани кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

— "Машъал"да бир қанча вақт ўйнаб, жамоадан кетган футболчилар ўзини кўрсата олади. Ҳозир эса айримлари жамоага қайтди. Хўш, жамоа шу вақт ичида нима йўқотди?
— Бу ҳақида гапириш жуда қийин. Балки бу вақт ичида эътирозлар ўзгаргандир. Умуман олганда, бу вақт ичида нафақат футбол, балки, ҳаёт ҳам ўзгаради. Фикримча, жамоанинг типи ўзгарди, жамоанинг жанговарлиги йўқолди. Олдинлари жамоа агрессив ўйин кўрсатарди. Ҳозир эса академик ўйнамоқда. Профессионаллар кўпайди. Ютди, яхши. Энди фикр навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаш керак. Қачонки жанговар ит ўз ҳусусиятини йўқотса, жанговар ит ҳисобланмайди. Фикрим шундай.

Киритилди: 09.07.2021 23:24. Ўқилди: 4738 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
4-0
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.