Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Эътиборимиз асосан ОФК кубогига қаратилган»

Суперлиганинг 15-тури доирасида бўлиб ўтган AГМК – “Насаф” учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Биз охиригача курашдик ва бир очкони қўлга киритдик. Менимча, бу ёмон натижа эмас. Сафарда AГМК билан дуранг ўйнаш биз учун қониқарли натижа. Бунинг устига биз беллашув сўнгига қадар ютқазиб тургандик. Aлбатда, агар биз биринчи бўлимда пенальтидан унумли фойдаланганмизда ўйин тақдири бошқача бўлиши мумкин эди. Учрашув курашларга бой бўлди. Буни йигитларга ҳам айтдим ва қўлга киритилган натижа учун уларга раҳмат. Энди кейинги кубок ўйинларига тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

— Иккинчи даврада жамоа таркибига янги футболчилар қўшилди. Умуман олганда, “Насаф” жорий мавсумда қандай натижага эришиши мумкин?
— Биз ўтган йилги таркибини сақлаб қолишни хоҳлаган эдик, лекин баъзи етакчи футболчиларимиз бизни тарк этишди. Бу жамоа учун оғир бўлди. Йўқотишлар ўрнини ёшлар билан тўлдиришга ҳаракат қилдик. Иккинчи даврада тажрибали футболчилар билан сафимизни тўлдиришга ҳаракат қилдик. Чунки жамоа ичида ҳам рақобат бўлиши керак. Бир таркиб билан узоқ масофани босиб ўтиш жуда ҳам қийин. Биз ҳар доим юқори натижалар учун ҳаракат қиламиз. Таркибимиз нисбатан тажрибасиз бўлса ҳам, лекин яхши натижалар учун максимал даражада ҳаракат қиламиз. Эътиборимиз асосан ОФК кубогига қаратилган. Яқинда мусобақа ўйинлари яна бошланади. Биз унга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

— Ойбек Бозоровнинг охирги учта турдаги қониқарсиз ўйини Насруллаевнинг йўқлиги билан боғлиқми?
— Шерзод Насруллаевнинг йўқлиги нафақат Ойбекни ўйинига, балки бутун жамоанинг ўйинига ўз таъсирини ўтказмоқда. Охирги турларда Насруллаев ва Мозговойнинг йўқлиги билинди. Улар жамоанинг етакчиларига айланиб боришмоқда. Яна бир нарсани мухбирлардан ҳам илтимос, ҳам талаб қилган бўлардим. Биз футболчиларни эркалатиб юбормаслигимиз керак. Баъзи бир футболчиларга мақтовлар бошқача таъсир қилади. Ойбекда катта потенциал бор, унинг ўйини 2-3 ўйинга эмас, балки бутун мавсумда стабил бўлиши керак. Бу ҳақида у билан жиддий гаплашиб олдик. Чунки у ўз даражасини ушлаб туриши ва ўсишга ҳаракат қилиши керак.

— Жамоа охирги учта турда бир очко жамғарди. Бу жамоага ОФК Кубогидан олдин қандай таъсир қилади?
— Жамоамиз яхши кайфиятда. Буни ўйинларда ҳам кўриш мумкин. Беллашувлар қанчалик жиддий бўлмасин, йигитлар охиригача ҳаракат қилишмоқда. Охирги турлардаги рақибларимизга ҳам муносиб қаршилик кўрсатдик. “Пахтакор” , “Локомотив” жамоалари катта тажрибага эга жамоалар. Биз уларга етарли даражада қаршилик кўрсатдик. Жамоамизнинг кайфияти аъло даражада. Биз сўнги турларда кўп очко йўқотдик ва турнир жадвалида ҳам пастладик. Бу футбол. Биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар мағлубиятни тан олиб майдонга тушмаймиз.

— “Aҳал” билан ўйинда олдин жамоада ротация қилишни режа қиляпсизми?
— Ротация қилиш учун бизда у қадар катта захирамиз йўқ. Мавсум бошидан ўн учта футболчи стабил ўйнаб келмоқда. Ҳозир жамоага тажрибали футболчилар келиб қўшилди. Олдинда “Металлург” билан кубок ўйини бор. Шу орқали ОФК Кубогига тайёргарлик кўрамиз.

Киритилди: 16.08.2021 07:30. Ўқилди: 3060 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.