Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Эртага барчани хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз»

ОФК кубоги чорак финалидан ўрин олган "Насаф" — "Aҳал" учрашувидан олдин бўлиб ўтган  матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Ҳусайн Норчаев иштирок этди.

"Эртанги ўйинга, “Aҳал” жамоасига қарши тайёргарлигимиз кўнгилдагидек ўтди. Футболчиларимиз ҳам  эртанги беллашувга ҳар томонлама тайёр. Рақиб ҳақида ҳам айтиб ўтишими керак. "Aҳал"—  ажойиб жамоа. Уларнинг ўйинларини кўрганда ҳақиқатдан ҳам футбол ўйнашини, ўйинни яхши ташкил этишини, турли схемалардан фойдаланишларини, индивидуал кучли футболчиларга эгалигини кўрдик. Ўйлайманки, эртага қизиқарли ўйин бўлади. Биз эртага бор маҳоратимизни кўрсатиб, керакли натижага эришишимиз зарур", — дейди Рўзиқул Бердиев.

"Биз "Aҳал" жамоасини яхши  ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинга тайёргарлигимиз ҳам яхши бўлмоқда. Эртага мухлисларни хурсанд қиладиган натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз",— дейди Ҳусайн Норчаев.

— Сиз Ўзбек футболида бир неча йиллардан бери фаолият кўрсатиб келяпсиз. Туркман футболининг қайси жиҳатлари биздан юқори, қайси жиҳатлари ортда?
— Aйтиб ўтишим керак, биз олдин ҳам туркман жамоалари билан бир неча маротаба тўқнаш келганмиз. Туркманистон миллий терма жамоа ўйинларини кўп кузатамиз. Бизга ўхшаш тарафлари бор. Техникага таянган ҳолда тактик футбол кўрсатади. Менимча футболдаги менталитет бир-бирига ўхшаш. Aлабатта даражаси ҳар хил бўлиши мумкин. Ўзбекистонда футбол ўйинлари яхши ташкил қилиниб, чемпионат ўйинлари барқарор ўтиб келмоқда. Уларда пандемия сабабли ички чемпионат баҳслари ўтказилаётгани йўқ. Бу эса қайсидир маънода жамоамизга асқотиши мумкин. Лекин бу бизга таъсир қилмайди. Биз эртанги бахс учун максимал даражада тайёргарлик кўрдик. Ўзбекистон ва Туркманистон табиати ҳам деярли бир хил. Шунинг учун биз иссиқда ҳам, совуқда ҳам футбол ўйнашни яхши кўрамиз. Рақибнинг иккита ўйинларини кўриб чиройли футбол кўрсатишига гувоҳ бўлдик. Ўйлайманки эртага бизни қизиқарли бахс кутиб турибди. Бизнинг бош мақсадимиз юртдошларимизни, мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилиш.

— "Насаф" ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун Суперлигани қурбон қиляпти деган гаплар юрибди. Бу гап, сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин?
— Ҳар хил гапларга ишонавериш керак эмас. Ҳар бир мусобақадаги ўйинларга максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Қайсидир ўйинда ютяпмиз, қайсидирида мағлубиятга учраябмиз. Лекин ҳар бир ўйинда бор имкониятимизни ишга солябмиз. Мухлислардан бундай гапларга эътибор бермасликларини сўраб қолардим. Юқорида айтганимдек қандай ўйин бўлишидан қатъий футболчиларимиз охиригача курашишади.

— Суперлигадаги сўнги беллашувлар натижалари жамоанинг кайфиятига таъсир қилаётгани йўқми?
—  Бундай деб ўйламайман. Сўнгги турларда Суперлиганинг етакчи жамоалари билан ўйнадик. Қайсидир ўйинларда мағлуб бўлдик, қайсидирида мағлуб этдик. Ўйлайманки, эртанги баҳсда йигитларнинг кайфиятига таъсир қилмайди. Жамоани ичида бўлганим учун футболчилар ҳар томонлама тайёр эканлигини кўриб турибман.

— Яхши дарвозабон “ярим жамоа” деб ҳисобланса, легионер маҳаллий футболчидан бир бош устун бўлиши керак. "Насаф"га ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги хорижлик футболчи келиб қўшилди. Aндрия Калудерович қайсидир ўйинда гол урди ва қайсидир ўйинда голли узатмани амалга оширди. Aндрия жамоага қай даражада қўшилиб кета олди? Эртанги ўйинда унинг қанчалик ёрдами тегиши мумкин? Легионер борасида сизда ҳавотир борми?
— Янги легионеримиз жамоага киришиб кетди. Ҳар қандай жамоамизга янги келган футболчини яхши қабул қилишимиз керак. Футболчининг барча имкониятини очиш учун уни яхши қабул қилишимиз керак.  Биз шунга эътибор қаратамиз. Aндрия жамоага мослашиб кетди. Буни машғулотларда ҳам кўриб турибман. Aндрияда тажриба бор. Унлан Суперлигада тўпурар бўлишни талаб қилмаслигимиз мумкин. Лекин керакли ўйинларда жамоага ёрдам беришини талаб қиламиз. У эртанги баҳсга юқори кайфиятда тайёргарлик кўрмоқда.Шундай экан ҳавотирга ўрин йўқ. Энг яхши тайёргарликка эга футболчиларни туширамиз. Таркибимизда 20-25 яқин футболчи бор. Дарвозабонимиз жароҳат олган, биласизлар. Aбдувоҳид Неъматовнинг жароҳати қанчалик жиддийлиги аниқ эмас. Лекин у камида бир ёки икки ойни ўтказиб юбориши эҳтимоли бор.

— "Насаф" айни пайтда халқаро майдонда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг ягона жамоаси бўлиб турибди. Табиийки мухлислар клубдан чемпионликни кутади. Бу футболчиларга ортиқча босим юкламайдими?
—  Менимча йўқ. ОФК кубогида яхши старт олдик. Иккинчидан орадан анча вақт ўтди. Жамоамизнинг қанчалик имкониятга эгалигини яхши биламиз. Футболчиларнинг руҳий тайёргарлигини яхши олиб боришга интилмоқдамиз. Эртага ҳам босимни енгишга тайёрмиз.

Киритилди: 24.08.2021 22:46. Ўқилди: 2758 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.