Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз»

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Машъал" — "Насаф" беллашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бугунги беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин у қадар юқори темпда кечгани йўқ. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Масалан, учрашув соат 15:30да бошлангани. Балки шу ҳам қийинчилик туғдиргандир. Жамоамиз асосан уй учрашувларини кечки маҳал қўйилишидан барчанинг хабари бор. Асосийси биз ҳисобни назорат қилдик ва 1:0 ҳисобида ғолиб бўлдик. Биринчи таймда тўпни назорат қилдик ва позицион ҳужумлар қилдик, иккинчи таймда эса қарши ҳужумда тўп тепдик. Рақибга деярли имконият бермадик ва ҳимояда ишончли ҳаракат қилдик", — деди Рўзиқул Бердиев.

— Ўтган тур "Бунёдкор"га 5та гол урдинглар, бугун эса "Машъал"га битта. "Машъал" ҳозир "Бунёдкор"дан кучлими?
— Йўқ. Биз ҳамма ўйинда ҳам 5та гол ура олмаймиз. Бу футбол, қаердадир пасайиш бўлади. "Бунёдкор" ҳужумкор ўйнайди, "Машъал" ҳимоявий. Шу боис савол ноўрин бўлди.

— Бугун сизни нима қониқтирмади?
— Юқорида айтиб ўтганимдек учрашув жуда барвақт бошланди. Биз асосан кечки салқинда ўйнаб келаётгандик. Бундан ташқари майдон ҳолати Қаршидаги майсадан фарқ қилади. Шу боис бугун техник хатоларга кўп йўл қўйдик.

— Акмал Мозговой яқин масофадан гол ура олмади. Шу вазиятни қандай баҳолайсиз?
— Ундан олдин Норчаевда ҳам имконият бўлганди. Мозговой эса ҳужумчи эмас, унга техник ҳолат панд берди.

— Ғолиб Ғайбуллаев кам майдонга тушмоқда. Бунга сабаб нима?
— Уч ҳафталар олдин белидан жароҳат олиб машғулотларни ўтказиб юборди. Шу боис ҳозир тўлиқ тайёр эмас ва захирадан аста-секин имконият бериб боряпмиз. Ғолиб бугун ўз вазифасини ёмон бажармади.

— "Насаф"нинг халқаро майдондаги ҳолатидан хурсандмисиз?
— Албатта, биз ярим финалга чиқдик. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаяпмиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.

— Норчаевнинг жароҳати ҳақида нима дея оласиз?
— Ўша вазиятда боши билан рақиб билан тўқнашиб кетди, иккинчи бўлимда уни алмаштирмоқчи эдим. Аммо ўйнай олишини айтди. Бугунги беллашувда охирги ўйинлардаги каби сермаҳсуллик кузатилмади. Битта вазият бўлди, ундан фойдалана олмади. Лекин унга ишонишда давом этамиз. Биласизлар терма жамоага ҳам жалб этилди. Норчаев фақат ҳужумда ўйнамайди, балки катта кўламдаги ишни бажаради. У турдан-турга ўсишга эришмоқда.

Киритилди: 03.10.2021 07:24. Ўқилди: 4355 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.