Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик"

“Насаф” – "Металлург" учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— Рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилангач, ўйинда ғалаба қозонишингизга ишонганмидингиз?
— Бугун ғалабага ишонгандим, чунки рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик. Пенальтигача ҳам кўп вазиятлар яратдик, бироқ омад биздан юз ўгирди. Қайсидир вазиятда рақиб дарвозабони ҳамда ҳимоячилари яхшироқ ҳаракат қилди. Албатта, ғалаба олдиндан кутилмаган эди. Футболда омад кучлиларга кулиб боқади дейилганидек, бугун ўз кучимизни намойиш этдик ҳамда ғалаба қозондик.

— "Насаф" жуда кўп имкониятларни яратди, булардан фойдалана олмасликнинг сабаби нимада? Бу футболчиларнинг терма жамоада иштирок этишининг салбий таъсири ҳисобланадими?
— Албатта, бундай вазият бўлишини кутгандик. Йигитлар кўп танаффусда бўлишди, лигеонерларимиз ўйларига бориб келишди, терма жамоа ўйинчилари йиғинда бўлишди. Шу боис машғулотжараёни тўлиқ таркибда ўтказилмади. Бу, албатта, учрашувга таъсир ўтказарди, бироқ ўйлашимча, бугун кўп вазиятлар ярата олдик. Ушбу вазиятларни биринчи бўлимда аниқ амалга ошира олганимизда, натижа бошқача бўларди. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар баҳсни қўлдан бой берди, бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим. "Металлург"да ҳам ўйин якунида ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди.

— Ўтган гал ҳам таъкидлагандек, Калудеровичнинг жамоага кўникиб кетиши учун яна қанча вақт керак деб ўйлайсиз?
— Футбол бу жамоавий ўйин. Келинглар, ҳар бир ўйинчига урғу бермайлик. Қайсидир футболчи ўзини яхши тарафдан кўрсатадиган бўлса, қайсидир ўйинчи баҳсга киришолмайди. Бу футболда учраб турадиган ҳодиса. Лекин бир нарсани гувоҳи бўляпмиз, сермаҳсуллик ёки ҳужум чизиғидаги вазиятларни яратишда ҳам Норчаев унга нисбатан анча фаолроқ ҳаракат қиляпти. Шунинг учун Норчаевга кўпроқ имконият беряпмиз. Бугун Норчаевда ҳам кўпгина вазиятлар юзага келди, уларнинг барчасини голга айлантиролмаган бўлса-да, жамоага катта ёрдами тегди.

— ОФК кубоги учун 20 октябрь куни навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз? Уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Рақиб жамоада легионер, миллий терма жамоасида тўп сурадиган футболчилар бор. Уларнинг 2-3 ўйинини кўриб чиқдим. Эртадан бошлаб жамоа аъзоларига рақибнинг ҳар бир ўйинчиси ҳақида маълумотлар берамиз.

— Биринчи бўлим охирларида рақиб дарвозаси ёнида Дониёр Нарзуллаев тўп узатгандан кўра ўзи тепганда гол бўлиш имконияти кўпроқ бўлармиди?
— Қарши ҳужумда яхши вазиятга эга бўлгандик. Нарзуллаев пас беришга қарор қилди, бу ҳам тўғри бўлдию, Норчаев имкониятдан фойдалана олмади. Балки Нарзуллаевнинг ўзи тўпни тепганда ҳам маъқул иш бўларди.

Киритилди: 15.10.2021 22:38. Ўқилди: 1523 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
20:15
ОКМК
3-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
-:-
Қизилқум

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.