Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Бош ҳакам «Андижон» фойдасига кўп қарор чиқаришини билардик»

Бироз аввал Ўзбекистон Суперлигаси 23-тур доирасидаги сўнгги учрашув якунланди. «Андижон» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Ўйиндан кейин Қарши клуби устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги баҳсда майдон билан ҳам, рақиб билан ҳам анча курашдик. Учрашувда футболчиларга яккакурашларда мағлуб бўлмаслик кўрсатмаси берилганди. Рақибимиз кўпроқ стандарт вазиятлардан ўз омадини синаб кўришини билардик ва жамоамга ҳам шу ҳақида кўрсатма берилганди. Афсуски, биринчи таймда айнан стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда биз ўз ўйинимизни намойиш этишни бошладик. Ҳисоб тенглашгандан кейин ҳам Андрия Калудерович ва Ғолиб Ғайбуллаевда икки қулай вазият бўлди.

Голли вазият ҳақида гапирадиган бўлсам, билмадим, ҳакам нега бундай қарор чиқарди?! Ўзи ўйин бошланишидан олдин, бош ҳакам «Андижон» фойдасига кўп қарор чиқаришини билардик. Дарвозамиз томон белгиланган пенальти қўйилган ҳолат 11 метрлик жарима зарбаси белгиланадиган вазият эмасди. Ўйиндан аввал футболчиларим менга бугунги ўйинда ғалаба қозона олмаслигимизни айтишганди. Шу сабаб, ўйинни давом эттирмасликка қарор қилдик. Агар, биз мухлислар меҳрини қозонган бўлсак, ўз ўйинимиз, ғалабаларимиз орқали қозондик. Бизга ҳеч ким ёрдам бермаган.

ОФК кубоги финали ҳақида ўйлаганимиз йўқ, лекин кўплаб футболчиларимизда чарчоқ аломати бор эди. Бугунги баҳсда ҳар икки жамоага ҳам очко зарур эди. Сабаби, рақиб элитада қолишга, биз эса медаллар учун курашмоқдамиз.

Майдон ҳолатида ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман, бу стадионда «Насаф» ўз ўйинини намойиш эта олмайди. Биз шароитларни тўғрилатишимиз керак. Бу каби шароитда футбол ўйнаб бўлмайди. Секейра ва Хуистранинг гапларига келадиган бўлсак, шароит ёмон бўлса гапириш керак, аммо қандайдир мисоллар келтириш хато, дейди «Насаф» устози ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Киритилди: 25.10.2021 18:56. Ўқилди: 10705 марта. Фикрлар: 90 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
20:15
ОКМК
3-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
-:-
Қизилқум

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.