Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОФК Кубоги-2021 финалолди матбуот анжумани: “Ал Муҳаррақ” устози фикрлари

ОФК Кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Ал Муҳаррақ” жамоаси устози Иса Садун Ал Ҳамдани ва жамоа етакчиларидан бири Ҳамза Ал Жубан иштирок этишди.

Иса Садун Ал Ҳамдани “Муҳаррақ” бош мураббийи:

"Биз финал ўйинига жиддий ҳозирлик олиб бордик. Ушбу мусобақада олдин ҳам ғолиб чиққанмиз. Бу борада тажрибамиз мавжуд. Энди олдинда “Насаф” клубига қарши жиддий учрашув кутиб турибди. Лекин биз ижобий натижага умид қиляпмиз.

Муҳаррақ Ўзбекистон клубларига қарши ҳали ўйнамаган. Бу галги учрашув биз учун янги тажриба бўлади. Лекин биламиз, Ўзбекистон чемпионати кучли, клублар ҳам анча савияли. Қолаверса, ўзбекистонлик футболчилар Европада ҳам ўйнай бошлашди. Яқинда Италия чемпионатида ўзбек футболчиси ўйинини кузатдим. Умуман олганда, ўзбек клубига қарши ўйин осон ўтмаслиги аниқ.

Рақибни яхши ўрганишга уриндик. Таркибида анча маҳоратли ўйинчилар бор эканини биламиз. Қолаверса, “Насаф”нинг етакчи ҳимоячиларидан бири учун мавсум жароҳат сабаб аллақачон якунланганидан ҳам хабаримиз бор", - дея сўзини якунлади бош мураббий.


Ҳамза Ал Жубан “Муҳаррақ” футболчиси:

"Жамоамиз финал ўйинига 100 фоиз тайёр. Ўзбекистон жамоалари ҳамиша мазмунли ўйин намойиш этишади, буни жуда яхши биламиз. Лекин мақсадимиз – ғалаба қозониш. Бунинг учун бор маҳоратимизни ишга соламиз", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Муҳаррақ" - "Насаф" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Киритилди: 04.11.2021 20:47. Ўқилди: 4790 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.