Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Насаф» «Қўқон-1912»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Бундан бир неча дақиқа олдин Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Coca-Cola Суперлига 24-тур доирасидаги “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.

Бугунги ўйин олдидан қўқонликлар таркибида жиддий йўқотишларга бор эди. Фарҳод Бекмуродов ва Иқбол Маликжонов сариқ карточкалар тўпланиб қолгани сабабли Қаршига боришмади. Асадбек Собиржонов, Ҳамидилло Абдуҳамидов жароҳати сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Мўмин Мелиев ҳамда Музаффар Абдуллаевда ҳам кичик жароҳатлар мавжудлиги боис асосий таркибга киритилмади.

Учрашув мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Бунинг натижасида 10-дақиқада Ҳусайн Норчаев бурчакдан етказилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. Голдан кейин ҳар икки жамоа вакиллари томонидан бир қатор ҳужумлар ташкил этилди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. У бурчак зарбасини амалга оширган пайтда дарвоза тўсинини нишонга олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар хавфли ҳужумлар билан бошлашди. 57-дақиқада Баҳром Абдураҳимов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, Алибек Давронов учинчи бор дарвозамизни ишғол этди. Айтиб ўтиш жоизки, рақибларимизнинг икки голи стандарт вазиятдан кейин юзага келди.

75-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Авазхон Маматхўжаевнинг идеал узатмасини Сидоров боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан кейин "Қўқон-1912" катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида ҳисобни ўзгартира олишмади.

"Насаф" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 44тага етказиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа 2-поғонадаги АГМКдан 2 очко ортда қолмоқда.

Coca-Cola Суперлига. 24-тур
НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 3:1 (1:0)
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Отабек Қосимов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: Ҳусайин Норчаев 10, Баҳром Абдураҳимов 57,  Алибек Давронов 67. - Андрей Сидоров 75.
"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов (15. Жўрабек Маннонов, 69), 18. Баҳром Абдураҳимов ( 7. Дониёржон Нарзуллаев, 58) (50. Шоҳмалик Комилов, 74), 19. Ҳусайин Норчаев (99. Андрия Калудерович, 69), 20. Суҳроб Нуруллоев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич
"Қўқон-1912":  96. Исломжон Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 4.Илхомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич (14.Авазхон Маматхўжаев, 63),10.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов,15.Ойбек Рустамов, 18.Анвар Хожимирзаев ( 99.Андрей Сидоров, 46) 22.Муҳаммаданас Ҳасанов ( 19.Суҳроб Бердиев, 63), 33.Иван Йосович, 91.Якуба Бамба

Киритилди: 15.11.2021 17:00. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.09.2025. Суперлига. 21-тур.
19:00
Насаф
5-0
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.