Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шуҳрат Тошпўлатов: «Келаётган икки турда ҳам максимал даражада ҳаракат қилиб, иккинчи ўрин учун курашамиз»

Суперлига 24-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон” учрашувидан сўнг жамоамиз катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугун яхши, шакилланган жамоага қарши ўйнадик. Ўзингизга маълум, “Қўқон-1912” ўз уйида ҳам, меҳмонда ҳам яхши ўйнайдиган жамоа. Уларнинг қарши ҳужумлардаги ҳаракатини ҳамда стандарт вазиятларда қандай ўйин кўрсатишини билар эдик. Бош мураббийимиз берган кўрсатмаларни имкон қадар йигитларга еткизшга ҳаракат қилдик ва якунда уч очкони нақд қилиб қўйдик. Йигитларга бугунги меҳнатлари учун раҳмат айтиб қоламан. Келаётган икки турда ҳам максимал даражада ҳаракат қилиб, иккинчи ўрин учун курашамиз.

— “Сурхон” жамоасига қарши кечган ўйинда йигитларга нимадир таъсир қилди ва йигитлар ғалабани қўлдан чиқаришди. Бу ҳақида нима дея оласиз?
— Футболчиларимиз 2:0 ҳисобида олдинга бораётган вақтимизда хотиржамликка берилишди ва бир-иккита вазиятларда диққатларини йўқотишди. Бу бизга қимматга тушид. Ҳаёт давом этади. Мана бугун ғалаба қозониб, керакли очколарни қўлга киритдик. Энди Жиззахдаги беллашувга жиддий тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

— Жиззахдаги баҳс қандай бўлади деб ўйлайсиз? Шу ўйин медаллар тақдирини ҳал қиладими?
— Олдимзида яна иккита муҳим учрашувлар кутиб турибди. Биз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Жиззах жамоаси билан жорий мавсумда икки марта ўйнаб, ҳар иккисида ҳам ғалаба қозондик. Навбатдаги баҳсда ҳам ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

— Дониёр Нарзуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг аҳволи қандай?
— Ҳозир бу ҳақида ҳеч нарса айта олмайман. Шифокорларимиз унинг ҳолатини ўрганиб, бу ҳақида маълумот беришади.

— “Сурхон” билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг жамоа ҳам руҳан ҳам жисомонан қандай тайёргарлик кўрди?
— Бугунги ўйинга биз асосан руҳий тайёргаликка эътибор қаратгандик. Жисмоний тайёргарликни оладиган бўлсак, ҳар тўрт кунда ўйнаяпмиз.

— Ҳусайн Норчаев бугун ҳам гол урди. Тўпурарлар баҳси ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳусайн ҳали ёш ўйинчи. Агар ўз устида ишласа, келажаги порлоқ ҳужумчига айланади. Миллий терма жамоадаги дебют ўйинида ҳам гол уришга эришган эди. Унга омад тилаб қоламан.

— Марко Станоевичнинг бу мавсумдаги ўйинида ўтган мавсумга қараганда пасайиш юзага келгандек туюлмоқда. Бу ҳақида нима дея оласиз?
— Ундай демаган бўлардим. Чунки охирги икки ўйин тўртта голли узатмани амалга оширди. Шунинг ўзи унинг профессионал футболчи эканини исботлайди.

Киритилди: 15.11.2021 20:59. Ўқилди: 1640 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
20:15
ОКМК
3-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
-:-
Қизилқум

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.