Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган АГМК - «Сўғдиёна» 0:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бугунги баҳс жуда катта қизиқиш уйғотиши аниқ эди. Чунки медаллар йўлида биз, АГМК, «Насаф» жамоалари қаттиқ курашди. Ўйин анча яхши бўлди, жонли ўйин кўрдик. Мезбонларда бир нечта яхши вазиятлар бўлди, бизда ҳам бўлди. Бироқ рақибники анча кўпроқ бўлди. Сўнгги дақиқаларда жамоамиз пенальти тепишга эришди ва ғалабани қўлга киритдик. Биз энг минимум натижага умид қилган эдик, бахтимизга энг мукаммалига эга бўлдик. Бу йили «Сўғдиёна» ва АГМК медалларга «Насаф»дан кўпроқ ҳақли эди. Мавсум давомида биз ва АГМК жамоаси иккинчи ва учинчи ўрин учун курашни давом эттирди. Уларни учинчи ўрини олишгани билан табриклайман. Ажойиб натижа учун жамоамиз футболчиларга ва жамоа раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Барча жиззахлик мухлисларни ажойиб натижа билан табриклайман.
— Мавсум ўрталарида жамоангиз ўйини ҳақида бир нечта мақолалар чиқди. Сиз эса уларга мавсум якунида кўрамиз дедингиз...
— Тўғрисини айтганда, бу журналист ким эканлигини билмайман. У қаердан бундай статистикани олганини билмайман. Футболда кўплаб натижаларни ҳисобга олиш керак, бироқ у биз ҳақиқатдан ҳам энг ёмон бўлган вазиятлардаги статистикани олганди. Жамоа учун фақат натижа керак. Жамоа бу учун қандай ўйнайди. Истаса ҳимоядан ўйин олиб боради ёкида ҳужум қилиб. Сиз эса бор футболчиларидан фойдаланган ҳолда ўйин тактикасини ишлаб чиқасиз. Футболчилар ҳужумда ҳам анча яхши ҳаракат қилишади, бироқ улар ҳимоявий футбол орқали янада яхшироқ ўйин олиб боришгани учун ҳам биз шундай ҳаракат қилдик. Бундай жамоалар жуда кўп. Унинг фикрлари хато эди ва гапларини қайтариб олгани маъқул.
— Ўша журналист (Фахриддин Рўзиев)га тақдирлаш маросимида кумуш медалингизни тақиб қўйсангиз қандай бўлади?
— Бу мураббийлик фаолиятимдаги илк медалим. Менимча, бу мен учун энг муҳим ва унутилмас медаль бўлади. Шу сабабли ҳам барча футболчиларимга шундай ажойиб лаҳзаларни тақдим этганлари учун миннатдорчилик билдираман.
— Агар «Пахтакор» кубок баҳсларида ҳам ғалаба қозонса, «Сўғдиёна» ОЧЛ саралаш баҳсларида «Ал-Ғарафа»га қарши майдонга тушади. Шу сабабли ҳам жамоанинг селекция ишлари қандай бўлади?
— Биз ҳали бу ҳақида ўйлаб кўрмадик. Ҳали якунланмаган ишлар бор ва буни омма олдида гапирмаган маъқул. Ҳозирча бу ҳақида гапирмайман. Барчани бугунги натижа билан табриклаб қоламан.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 20 | 34 |
2 | Қизилқум | 20 | 31 |
3 | Қўқон-1912 | 20 | 28 |
4 | ОКМК | 20 | 27 |
5 | Сўғдиёна | 20 | 24 |
6 | Нефтчи | 20 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Шабаб ал-Аҳли | 5 | 10 |
2 | Ал-Ҳуссайн | 5 | 9 |
3 | Кувайт СК | 5 | 5 |
4 | Насаф | 5 | 4 |
23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур. | |||
20:15 | ![]() ОКМК |
3-2 | ![]() Насаф |
27.04.2025. Суперлига. 7-тур. | |||
20:15 | ![]() Насаф |
-:- | ![]() Қизилқум |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|