Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Металлург" устози "Насаф"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида даставвал меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Луисма Эрнандес журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

"Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Шундай бўлишини олдиндан билгандик ва тайёргарлик кўргандик. Мавсумдаги илк ўйинимизни Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўтказдик. Йигитлар охиригача курашишди ва ирода кўрсатишди. Сўнгги дақиқаларда характер намойиш этиб, барчамизни хурсанд қилишди", - деди Луисма Эрнандес.

- "Насаф" ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзбекистоннинг энг яхши жамоалардан бири деб биламан. Ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.
- Ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?
- Учрашув оғир кечишини билардик. Иккала жамоа ўз мақсад вазифаси йўлида ишига профессионал тарзда ёндошди.
- Ўйин давомида жамоа сардорини алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Фозил Мусаев ажойиб футболчи, фақат ўйин давомидаги тактик ўзгаришни амалга оширишимиз керак эди. Майдонга ўйин темпни ошириш учун янги кучларни ташладик.
- "Металлург" ўйин давомида тартибли ҳимояланди, гол ўтказиб юборгач, ҳужумга ўтди ва гол уришни ҳам уддалашини кўрсатди. Нима учун бугун ҳимоявий тактика танланди?
- Рақибга қараб тактика танлаймиз. Бугун кучли жамоага қарши ўйнаганлигимиз сабабли, қарши ҳужум тактикасига таяндик. Бу ўз самарасини берди. Урган голимиз танлаган тактикамиз самараси бўлди.
- Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилганига муносабатингиз қандай?
- Мен 4-5 дақиқа қўшиб берилса керак, деб ўйлагандим. Аммо ўйин давомида кўп тўхталишлар бўлди. Шу боисдан ҳам ҳакамнинг қарорига муносабатим ижобий.
- "Насаф"нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон футболини дунёга танитишда "Насаф"га омад тилайман.

Киритилди: 09.03.2022 23:07. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.