Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугунги рақибимиз билан танишамиз: «Банияс» қандай жамоа?

«Насаф» бугун (15 март) таъбир жоиз бўлса, жорий мавсумдаги энг муҳим ўйинларидан бирини ўтказади. Рўзиқул Бердиев жамоасини олдинда ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи йўлланмаси масаласини ҳал қилувчи «плей-офф» учрашуви кутмоқда. Рақиб БААнинг «Банияс» клубида устунлик бор - мезбонлик фактори. Хўш, бу жамоа ҳақида яна нималарни билиш керак?

Умумий маълумот

«Банияс» - узоқ тарихга эга ва халқаро турнирларда ўйнаш тажрибасига эга жамоа. 1982 йили тузилган ушбу клуб ортда қолган даврда 3 марта БАА чемпиони бўлган. «Бани Яс» мамлакатнинг йирик бизнесменларига тегишли. Демакки, улар жамоа ривожи йўлида катта сармоя ажратишади. Хусусан, ҳозирги таркиби легионерлар ҳисобига кучайтирилган. «Банияс» ўтган мавсум миллий лигада маррага 2-бўлиб етиб келди. Жамоа бунга қадар «Президент кубоги»да зафар қучганди. Умумий баҳо берганда, «Банияс» охирги йилларда чемпионат ўртамиёнага айланиб қолган.

Халқаро натижалари

«Банияс» ОЧЛ гуруҳ босқичида илк марта 2012 йили иштирок этган. Ўшанда жамоа «Пахтакор» билан 1та квартетга тушганди. БААдаги ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида устун келишган, Тошкентда эса кучли томон аниқланмаганди - 1:1. «Пахтакор»нинг ягона голи Дилшод Шарофутдинов ҳисобига ёзилганини қўшимча маълумот сифатида келтириш жоиз. «Банияс» эса якунда «плей-офф»га чиққан, аммо «Ал-Ҳилол»га 1:7 ҳисобида ютқазган. «Насаф»нинг бўлажак рақиби шунингдек, 2014 йили ОЧЛ саралаши «плей-офф» босқичида ўйнаб, Қувайт­нинг «Ал-Қодисия»сига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

Легионерлар

Молиявий томондан бақувват «Банияс» хорижлик футболчиларга катта эътибор қаратади. Айни пайт жамоани руминиялик Даниэль Исаила бош­қармоқда. 1972 йили туғилган мураббий мавсум-2020дан буён клуб билан бирга. Даниэль бунга қадар бир муддат Саудия Арабистонида ишлаган. Таркибида жами 6 нафар легионер бор: бразилиялик Жоао Виктор (21 ёш) ва Сайле да Сильва (21 ёш), сербиялик Саша Ивкович (28 ёш), аргентиналик Гастон Алварес (28 ёш) ва Никола Хименес (26 ёш), швециялик Исаак Телин (29 ёш), танзаниялик Саид Ҳамис (21 ёш). Тўғри, уларнинг ҳаммаси ОЧЛда иштирок этолмайди.

Маҳаллий футболчилар

Жамоа таркибида БАА миллий жамоасига номзод футболчилар ҳам бор. Хусусан, Амир Абдулраҳмон клубнинг биринчи рақамли етакчиси мақомида. Шунингдек, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига номзод йигитлар кўп.

«БАНИЯС» (БАА)

Ташкил топган йили: 1982

Стадиони: «Бани Яс» (cиғими - 9047)

Президенти: Саиф бин Зайд ал Наҳиён

Бош мураббийи: Даниэль Исаила (Руминия)

ИЗЗАТБЕК

Киритилди: 15.03.2022 08:00. Ўқилди: 3291 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
20:15
ОКМК
3-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
-:-
Қизилқум

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.