Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Қадрли, футбол мухлислари учрашув якунланди. "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди |
| 90+2' |
 |
Эххх, "Насаф" футболчиси Шерзод Насруллаев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди |
| 90' |
 |
"Насаф"да ўзгариш. Норчаев ўрнига Смайлагич, Бозоров ўрнига Давронов майдонга тушди |
| 88' |
 |
"Банияс" футболчисининг чап қанотдан узатиб берган тўпини Эргашев қийинчиликсиз ушлаб олди |
| 84' |
 |
Суҳроб Нуруллоев узоқдан зарба йўллади. Аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади |
| 82' |
|
Иккинчи голдан кейин "Банияс" футболчилари бироз тушкунликка тушиб қолди |
| 75' |
 |
Гоооооооол. Ҳусайн Норчаев. Вакилларимиз тўплар фарқини иккитага оширди. Жарима зарбасидан сўнг Алиқулов тўпни боши билан рақиб жарима майдончаси марказига ошириб берди. Тўпни қабул қилиб олган Ҳусайн рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди |
| 72' |
 |
"Банияс"нинг навбатдаги ҳужуми бартараф этилди. Гименезнинг жарима майдончаси ташқаридан йўллаган зарбасини Умидон қайтарди |
| 70' |
 |
БАА клуби футболчиси Фаваз Авана огоҳлантирилди |
| 67' |
 |
"Насаф"да ўзгариш. Шароф Муҳитдинов ўрнига Баҳром Абдураҳимов майдонга тушдм |
| 65' |
 |
Рақибнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. Хамис Солихнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 62' |
 |
"Банияс" вакиллари ўнг қанотдан навбатлаги ҳужумни уюштирди. Тўп ташқи томондан тўрга тегди |
| 60' |
 |
Рақибнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. Умиджон Эргашев хавфни бартараф этди |
| 59' |
|
Вакилларимиз ортиқча босимсиз ўйнамоқда. |
| 57' |
 |
"Насаф" футболчиси Соловевга нисбатан майдон марказида қоидабузарлик ишлатилди. |
| 48' |
|
Иккинчи тайм дастлабки дақиқалари бироз сокин ўтмоқда. Жамоалар асосан майдон марказида ўйнамоқда |
| 45' |
 |
Қадрли дўстлар, "Банияс" - "Насаф" ўртасидаги учрашув иккинчи бўлимига старт берилди |
| 45' |
 |
Қадрли дўстлар, ОЧЛ плей-офф босиқичи доирасидаги "Банияс" - "Насаф" учрашуви якунланди. Ҳисоб - 0:1. Вакилларимиз фойдасига |
| 45' |
 |
Ҳакам дастлабки бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди |
| 42' |
|
ўйин жуда кескин курашларга бой тарзда ўтмоқда. Ҳар икки жамоа уюштирган ҳужумлар жуда хавфли кўринишолмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоага устунлик бериб бўлмайди |
| 38' |
 |
Ухххх, қандай хавфли ҳужум. Бугун рақибимиздан омад юз ўгирмоқда.Рақиб футболчиси "Насаф" чап қанотидан рейд амалга ошириб, жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, лекин якуний зарбани йўлловчи "Банияс" футболчиси топилмади |
| 32' |
 |
Голдан сўнг рақиб ҳам жонланиб қолди. Лекин ҳозирча амирлик футболчилар ҳужумини якунловчи футболчи топилмаяпти.
Топилмасин ҳам) |
| 27' |
 |
Гоооооооооол. "Насаф" ҳисобни очмоқда.
Соловевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини эгаллаб олган Шерзод рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, беллашувда ҳисобни очди |
| 25' |
 |
"Насаф" рақиб жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси тепишга муваффақ бўлди. Лекин самарасиз |
| 22' |
 |
Вакилларимиздан яна бир ҳужум. Ойбек Бозоровнинг биринчи зарбасига рақиб ҳимоячиси тўсқинлик қилган бўлса, Ҳусайннинг бош билан берган зарбасини дарвозабон Холид Муҳаммад эгаллаб олди |
| 17' |
 |
"Насаф" гол уриши мумкин эди. Аммо рақиб дарвозабони хавфни бартараф этди |
| 13' |
 |
"Банияс" клуби ҳужуми борган сари хавфлироқ чиқмоқда. Амирлик футболчилар кўпроқ вакилларимиз дарвозаси қаршисида омадларини синаб кўрмоқда |
| 11' |
 |
Мезбонлар яна хавфли ҳужум уюштирди. Аммо Алҳашимининг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди |
| 09' |
 |
Маълумот ўрнида, Банияс - Насаф ғолиби Осиё ЧЛ “Е” гуруҳидан жой олади. Ушбу жамоа Ал Садд (Қатар), Ал Файсали (Саудия А) ва Ал Виҳдад (Иордания) жамоалари билан бир гуруҳдан жой олади |
| 07' |
|
Учрашув бироз сокинлашди. Ҳар икки жамоа ҳам кўпроқ тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда |
| 03' |
 |
Мезбонлар жуда хавфли ҳужум уюштирди. Умиджон Эргашев яққол голдан сақлаб қолди |
| 02' |
 |
"Насаф" дастлабки дақиқалардан устунликни қўлга олишга уруниб кўрмоқда. Вакилларимиз 3-дақиқадаёқ бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин Шароф Муҳитдинов узатиб берган тўп самарасиз якунланди |
| 01' |
 |
Учрашув бошланди |
| 00' |
 |
Бугунги учрашув Абу-Дабидаги "Банияс спорт" стадионида бўлиб ўтади |
| 00' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
| 00' |
 |
Ассалом-у алайкум, қадрли футбол мухлислари, яна бир неча дақиқадан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги "Банияс" "Насаф" учрашуви бошланади |