Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Насаф»нинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими маълум бўлди

«Насаф» Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида «Банияс»ни мағлуб этиб, мусобақа гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қаршиликлар саралашдаги ғалаба туфайли "E" гуруҳидан жой олишди. Бу гуруҳда Қатарнинг "Ас-Садд", Саудия Арабистонининг "Ал-Файсалий" ва Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" клублари бор.

Хабарингиз бор, Ғарб минтақасидаги барча ўйинлар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Хусусан, "E" гуруҳи баҳсларига Даммам шаҳри мезбонлик қилади. Гуруҳда жамоалар ўзаро икки мартадан тўқнаш келишади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари мусобақани "Ас-Садд" билан бошлаб, "Ал-Виҳдат"га қарши ўйин билан якунлашади.

Ўйинлар 8 апрель — 27 апрель кунлари оралиғида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи ғолиблари ҳамда Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 3та жамоа нимчорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

ОЧЛ. "E" гуруҳи тақвими

1-тур. 8 апрель
"Ас-Садд" (Қатар) — "Насаф" (Ўзбекистон)
"Ал-Виҳдат" (Иордания) — "Ал-Файсалий" (С.Арабистони)
        
2-тур. 11 апрель
"Насаф" (Ўзбекистон) — "Ал-Виҳдат" (Иордания)
"Ал-Файсалий" (С.Арабистони) — "Ас-Садд" (Қатар)

3-тур. 15 апрель
"Насаф" (Ўзбекистон) — "Ал-Файсалий" (С.Арабистони)
"Ас-Садд" (Қатар) — "Ал-Виҳдат" (Иордания)

4-тур. 19 апрель
"Ал-Файсалий" (С.Арабистони) — "Насаф" (Ўзбекистон)
"Ал-Виҳдат" (Иордания) — "Ас-Садд" (Қатар)

5-тур. 23 апрель
"Насаф" (Ўзбекистон) — "Ас-Садд" (Қатар)
"Ал-Файсалий" (С.Арабистони) — "Ал-Виҳдат" (Иордания)

6-тур. 27 апрель
"Ас-Садд" (Қатар) — "Ал-Файсалий" (С.Арабистони)
"Ал-Виҳдат" (Иордания) — "Насаф" (Ўзбекистон)

Киритилди: 16.03.2022 08:05. Ўқилди: 9584 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

23.12.2025. Элит ОЧЛ. 6-тур.
23:15
Ал-Иттиҳод
1-0
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.